Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Бороналарни тузилиши ва ишлаши
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
4. Бороналарни тузилиши ва ишлаши.
55 Плуг билан шудгорланган ерларда йирик кесаклар, говаклар пайдо булади ва дала юзаси етарли даражада текис булмайди. Бундай ерларга уругларни сифатли экиб булмайди. Шу сабабли шудгорланган ердаги тупроқни ағдармасдан гушимча саѐз ишлов бериб, уни юмшатиш, текислаш хам лозим. Шудгорланган ерларда экиш мавсумигача айрим бегона ут нихоллари пайдо булиб улгурган булса, уларни ѐппасига йуготиш, илдизлари билан сугуриб дала четига чигариб ташлаш керак. Кучли ѐгингарчиликдан сунг хаво харорати баланд булиб кетса,гатгалог хосил булиши мумкин, уни эса бузиш талаб гилинади. Ердаги намлик бугланиб кетишини камайтириш учун унинг устки гисмини юмшатиш зарур. Сугориладиган ерлардаги дехгончиликда экин гатор оралигидаги бегона утларни йуготиш, тупрогни юмшатиш каби ишлар бажарилади. ¤тлог ерлардаги пичаннинг ривожланишини кучайтириш учун ер усти саѐз юмшатилади. Югоридаги ишларни бажаришда тишли, дисксимон бороналар ва култиваторлардан фойдаланилади. Бороналар тишли (29- расм) ва дисксимон турларга булинади. Тишли бороналар битта тишга тушадиган огирликка қараб огир (16¼20 Н), урта (12¼15 Н) ва енгил (6¼10 Н) турларга булинади. Тишли борона шудгорланиб куйилган ердаги кесакларни майдалаб, дала юзасини экин экишдан олдин текислаш, гатгалогни бузиш, сепилган уруг ва сочилган угитни тупрок билан аралаштириб кумиш, бегона утларни йукотиш, утлок ерларни кисман юмшатиш учун ишлатилади. Борона тиши икки ѐнли пона каби ишлайди, агрегатнинг харакат йуналишига нисбатан урнатилганлигига кура, тупрокни ѐн томонга суриши, кисман зичлаши, тупрогни майдалаб юмшатиши, аралаштириши мумкин. Дала юзасининг микрорельефига мосланиб, ерга бир текис таъсир килиши учун, борона камров кенглиги бирмунча энсиз (1,0 м атрофида) ясалиб, улар бир- бирига ±н томонлари билан эркин улангандан кейин, катта камров кенглигига эга булган агрегат тузилади. Тишлар конструкцияси буйича тик, укѐйсимон (г), букилган пружинасимон (Ж) кабиларга булинади. Тишларининг кундаланг кесими квадрат (А), думалог (Б), овалсимон (В), туртбурчаксимон (Е,Ж), учбурчаксимон булиши мумкин (29- расм). 56 Кесими квадрат шаклидаги тишнинг учи бир томонидан кийик кесилган булади (29- а расм). Агар борона тиши қийиқ кесилган С томонга харакатланса, тупрогнинг реакция кучи таъсирида тиш югорига кутарилиб ерни саѐзрог юмшатади ва аксинча, борона Т томонга харакатланса, ерга чугуррок ботади. Тишли борона билан тупрогга 3...10 см чукурликда ишлов берилади. Борона билан юмшатилган ердаги кесаклар улчами 5 см дан, тиш колдирган изнинг чугурлиги 3...4 см дан ошмаслиги керак. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling