Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

Дала лушчилниклар анғизни 8...10 см гача чуқур юмшатгич учун 
ишлатилади. Саноатимизда ЛДГ-5 (Л-лушчильник, Д-дискли, Г-гидравлик 
бошқарилади, қамраш кенглиги 5 м) ЛД/-10 ва ЛДГ-15 дискли тиркалма 
лушчильниклар ишлаб чиқарилади. Уларнинг иш органлари диаметри 450...610 
мм ли сферик дисклардан иборат. 8...10 та сферик диск умумий квадрат кесмли 
ўқда бир-биридан 170 мм оралиқда жойлаштирилиб дисклар батареяси 
(сексияси) ҳосил қилади. Валда дисклар ва кериш втулкалари гайкалар билан 
сиқилади. Иккита втулкага ўрнатилган сирпаниш подшипникларига 
батареянинг рамкаси бириктилади. Дискларни тупроққа ботириш учун қурол 
устига балласт ўрнатилади ѐки пружинали штанга ва гидроцилиндрдан 
фойдаланилади. Дискларнинг йўналиш бурчаги 

10...35º бўлиб, уни ҳар 5º 
дантростлаш мумкин. Диск сферик бўлганидан йўналиш бурчаги катталашиши 
билан тупроқнинг умумий қаршилиги ва вертикал реакция кучи ҳам ошиб, 
дискни чуқурлатишга интилади. Шунинг учун 

бурчаги катталашганда 
дискнинг қамраш кеглиги ва ишлаш чуқурлиги ҳам ошади, тупроқ тўлароқ 
ағдарилиб, яхши уваланади. Ҳаракат вақтида тупроқнинг реакция кучи 
таъсирида айланади. 
Дискли лушчильникларнинг иш тезлиги 10 км

соат, 1 м қамраш кенглигига 
190...250 кг массаси тўғри келади. Тортишга қаршилиги 1,4...2,5 кН

м. 


52 
Дискли бороналар ботиқ сферик дисклар билан жиҳозланган. Диск тиғи 
чархланган. Иш вақтида борона тупроқ палахсаларини қирқади, майдалайди ва 
бир оз ағдариб четга ташлайди. Илдизпояли ўт ва ерларда дискли борона 
ишлатилмайди. 
Вазифасига кўра дала, боғ ва тўқай бороналари мавжуд. Пахтачиликда БДТ-
2,2 тиркалма ва БДТ-3,0 ярим ўрнатма оғир дискли бороналар ишлатилади. 
Сферик дисклар диаметри 450...660 мм бўлиб, горизонтал ўқда бир-биридан 
230...280 мм оралиқда ўрнатилдаи. Дискларнинг йўналиш бурчаги 

иш турига 
қараб ўрнатилади. Дисклардаги кесиклар тупроққа ботишни ососнлаштиради, 
тупроқни яхши майдалайди. Тиркалма боронада йўналиш бурчаги винтли 
механизм ѐрдамида ростланади. Ярим ўрнатма боронада 

бурчаги четки 
стойкаларни заруру вазиятга қайта ўрнатиб росланади. Тупроқни яхши увалаш 
учун биринчи ва иккинчи қатордаги дискларнинг ботиқлари турли томонга 
қаратиб ўрнатилади, шунда ҳар бир диск тупроқ тиқилмаслиги учун бир-
биридан етарли оралиқда мутақил эгатча ясайди. 
27-расм. Дисксимон борона. а-умумий; б-ассиметрик борона схемаси; в-енгил борона 
диски; оғир борона диски; 1-осиш бармоқлари, 2-дисклар батареяси; 3-рама;4-брус;5-борона 
дискларини дарахт тубига сурувчи гидроцилиндр;6-ўқ; 7-кергич;
Дискли бороналар носимметрик ва симметрик тарзда ясалиши мумкин.

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling