Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- М.С. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг қандай усуллари бор
- 2. Дорилагич ва пуркагичлар
51-расм.
ПСШ-3 универсал дорилагичининг техологик схемаси. 1-узатма; 2-электр двигател; 3-таъминлагич-шнек; 5-бункер; 6-тўзиткич; 7-панжара; 8-бункер; 9-заслонка; 10-жўмрак; 11-резервуар; 13- дарча; 14-таянч; 15-ғилидирак; қатъий риоя қилиш зарур. М.С. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг қандай усуллари бор? Касаллик ва зараркунандаларнинг тарқалган жойи, ўсимликларнинг аҳволи ва ривожланиш фазаларига қараб уларни кимѐвий сақлашнинг қуйидаги усуллари қўлланилади: заҳарли дори пуркаш, чангитиш, аэрозалар сепиш, фумигация қилиш, урғларни дорилаш, заҳарли хўраклар сепиш, хемотерапия. Пуркаш – суюқ заҳарли дориларни майда заррачаларга парчалаб ўсимлкларга, зараркунандаларга ва бошқа бошқа сиртларга сепиш. Пуркаш самарадорлиги суюқликни майда заррачаларга тўзитиш даражаси ва ўсимликлар сиртининг текис дориланишигат боғлиқ. Томчиларнинг катталиги 80…200 мкм бўлганда ўсимлик сирти текис дориланади. Пуркаш усулининг афзалликларига дорининг кам сарфланиши, камчиликларига эса сепиладиган дори таркибини тайѐрлаш мураккаблиги киради. Шунинг учун оддий пуркашда машинани тез-тез дори қуйиб тўлдириш лозим бўлади, бу эса иш унумини пасайтиради. Дала экинларига 400…600 л га боқ ва дарахтзорларга 1000… 2000 л га суюқлик сарфланади. Вентиляторли пуркагичлар томчиларни 60…100 мк ли заррачаларга парчалаб, дорилаш самарадорлигини оширади. Шунда иш суюқлиги 20… 25% кам сарфланади иш унуми эса 30% гача ошади. 2. Дорилагич ва пуркагичлар Дорилагичлар уруғлик материални экишда олдин замбуруғ, бактериал ва вирус касалликларга қарши дорилашда қўланилади. Ишлаш характерига қараб даврий ва узликсиз ишлатиладиган; уруғларни дорилаш усулига қараб қуруқлайин, намлаб ва ҳўллаб дорилайдиган; асосий иш органи - 99 қоргичнинг тузилишига қараб шнекли (ПСШ-3); барабанли (ПЗ-10, ПУ- 3,0)ҳамда камерали (ПС-10, АПЗ-10, АПС-4); ҳаракатга келтириш усулига қараб дастаки, электр двигателли, комбинацияланган юритмали дорилагичлар бўлади. Шнекли дорилагич (51-расм) уруғларни уч хил дорилайди. +уруқлайин дорилашда бункер 5 дан кукунсимон заҳар, бункер 8 дан эса уруғлар тушиб, шнек 12 да қорилади ва дарча 13 дан ташқарига чиқарилади. Кукунсимон дори солинган бункер тўзитгич 6, таъминлагич-шнек 4 ва дозатор 3 билан жиҳозланган. Барча механизмлар электр двигатель 2 дан узатмалар 1 воситасида юриталади. Уруғлар миқдори заслонка 9 билан ростланади. Бункернинг бўғзи панжара 7 билан ѐпилади. Намлаб дорилашда бункер 5 дан кукунсимон дори, резервуар 11 дан эса, жўмрак 10 орқали сув берилади. Ҳўллаб дорилашда резервуар 11 дан суюқ дори берилади, бункер 5 эса ишлатилмайди. Дорилагич иккита ғилдирак 15 ва таянч 14 га таянади. Дорилаш жараѐни 40…50 с давом этади. Пуркагичлар ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига, бегона ўтларга қарши кимѐвий кураш, омборларни дезинфекциялаш, ғўзаларни дефолиация ва десикация қилиш учун заҳарли дорилар эритмасини, суспензиясини ѐки эмульсияларини сепиш учун ишлатилади. Вазифасига кўра дала экинлари, боғ ва токзорларни дорилашга мосланган, шунингдек универсал пуркагичлар бўлади. Суюқликни пурковчи қурилмаларнинг турига қараб гидравлик, вентияторли ва аэрозол пуркагичлар дейилади. Гидравлик пуркагичларда иш суюқлиги тўзитувчи учликларга босим билан юборилади, майда томчиларга парчаланади ва экинларга сепилади. Вентиляторли пуркагичларда учликларида тузилган иш суюқлиги экинлар ѐки дарахатларга вентиляторнинг шамоли ѐрдамида пуркалади. Пахтачиликда мослаштирилган ОВХ-14, ОВХ-28 ва ОВХ-600 маркали пуркагичларнинг технологик схемаси 52-расмда кўрсатил Бунинг учун сўриш 16 ва тақсимлаш 7 жўмраклари схемада кўрсатилгандек А вазиятга қўйилади. Концентрацияли дори вентиль 19 ли шланг 18 орқали сўрилади. Суюқ дори пурлайдиган плунжерли насос 1 сув ѐки иш суюқлигининг резервуарлар 10, 13 дан фильтр 17 орқали сўради ва тақсимлаш жўмраги 7, босим ростлагичи 6 орқали тузитувчи учлик 20 га босим билан ҳайдайди. Суюқликни бир қисми жўмрак 7 дан вентиль 8 ва гидравлик аралаштиргичлар 11 орқали резервуарларга қайтиб, иш аралашмани узлуксиз аралаштириб туради. Сақлаш клапани 3 2,1 Мпа босим очиладиган қилиб ростланади. Босим монометр 4 билан текширилади. Учлик 20 дан пуркалган суюқлик қайтарувчи пластинага урилиб парчаланади, вентилятор 21 нинг шамоли таъсирида қўшимча парчаланиб, ғўза ѐки дарахтларга сепилади. Дарахтларга дори брандспойтлар 14 билан пуркалади. Бунда жўмрак 7 А вазиятга қўйилади, Насоснинг баллони 20,3…0,4 Мпа босимгача ҳаво билан тўлдирилади. Бакларга суюқлик фильтр 9 орқали қўйилади. Резервуарлардаги суюқлик сатҳи қалқовчили кўрсаткич 12 ѐрдамида текширилади. 100 52-расм. Пахтачиликка мослаштирил-ган пуркагичнинг техологик схемаси. 1- плунжерли насос; 2-ҳаво баллони; 3- сақлаш клапани; 4 ва 5 манометрлар; 6- босим ростлагичи; 7 ва 16-жўмраклар; 8 ва 19- вентиллар; 9 ,17-фильтрлар; 10 ва 13- резервуарлар; 11- гидравлик аралаштиргич; 12-қалқовичли кўрсаткич; 14-брандспойтлар; 15-фильтр; 18-шланг; 20-учлик; 21-вентилятор; 22-заслонка; 23-дозаловчи ғалтак; 24-бункер; 25- аралаштиргич; 26-шнек; Пуркагич гектарга 50…600 л суюқлик сарфлайди. Бунинг учун босим регулятори 6 монометр 5 бўйича тегишлича 0,2…2,5 Мпа босмда очиладиган қилиб ростланади. ОВХ-28 пуркагичида роторли насос ўрнатилган бўлиб, вентеляторнинг ўзи тебранади. Роторли насос 0,8 Мпа босим ҳосил қилади. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling