Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


O‘zbekiston Respublikasida davlatning ekologik


Download 395.47 Kb.
bet88/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

O‘zbekiston Respublikasida davlatning ekologik siyosatini takomillashtirish yo‘llari

- Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов
―Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари‖ асарида экологик хавфсизликни
кучайтиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини белгилаб берди:
1. Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, заҳарли
кимѐвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, Ҳаво ва сув
муҳитини инсоннинг ҳаѐтий фаолияти учун зарарли ѐки салбий таъсир
этадиган моддалар ифлослантиришни тўхтатиш, қишлоқ хўжалик
экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш.
2. Қайта тикланадиган заҳираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий
равишда кенгайишини таъминлаган ҳамда қайта тикланмайдиган
заҳираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилган ҳолда табиий
заҳираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш, тоғ-кон саноатининг
чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни
қайта яроқли ҳолга келтириш.
3. Катта-катта ҳудудларда табиий шароитларни табиий заҳиралардан
самарали ва комплекс фойдаланишни таъминлайдиган даражада аниқ
мақсадга қаратилган, илмий асосланган тарзда ўзгартириш (дарѐлар оқимини
тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан иккинчисига ташлаш, ернинг
намини қочириш, сувчи қарши тадбирларини ва бошқаларни амалга
ошириш).
4. Жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий экинлар ва
ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база
сифатида сақлаб қолиш.
5. Шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосланган,
ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф
этадиган тизимини жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва бошқа аҳоли
пунктларида аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш.
6. Экологик муаммоларига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш,
халқаро тузилмаларнинг заҳиралари, имкониятлари ва инвестицияларини ана
шу муаммоларни ҳал қилишга жалб этиш.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling