Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning mamlakatni
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning mamlakatni ijtimoiy- iqtisodiy rivojlantirishdagi rolining kuchayishi
- Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш жаҳон амалиѐтидан келиб чиқиб ва республикамизга хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиши давлат томонидан бевосита, билвосита ва ташқи иқтисодий дастаклар асосида тартибга солинади. Бунда бевосита таъсир қилиш усулларига қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлар қабул қилиш асосида уларнинг фаолият юритиши қоидаларини яратиш киради. Давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни билвосита таъсир қилиш усулларига иқтисодий дастаклар ҳамда давлат имтиѐзлари орқали таъсир кўрсатиш киради. Иқтисодий восита, дастаклар орқали тартибга солиш ўз ичига солиқ тизими , давлат бюджети, пул-кредит тизимлари ҳамда нарх орқали тартибга солишни олади. Давлат имтиѐзларига қисман ѐки тўлиқ солиқдан озод қилиш, субсиядиялар бериш, кредит ва божхона имтиѐзлари ва бошқа имтиѐзлар киради. Ташқи иқтисодий усулларга тадбиркорларга қўшма корхоналар тузиш, ўз маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш ва бошқалар киради Давлатнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашдан кўзлаган мақсади иқтисодиѐтнинг мутаносиб, барқарор ривожланишини, аҳолининг иш билан билан бандлигини таъминлаш асосида турмуш даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилгандир. Давлатнинг бу борадаги асосий вазифалари қуйидаги расмда кўрсатилган Ўзбекистонда давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизими яратилган бўлиб, у ўз ичига қуидагиларни олади: • КБХТ субъектларини рўйхатга олиш ва тугатиш тизими; • Солиқ имтиѐзлари тизими; • Имтиѐзли кредитлаш тизими; • Божхона имтиѐзлари; • Давлат харид тизими; • Кадрларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизими; • КБХТ фаолияти зркинликлари ва кафолатларини хуқуқий ҳимоялаш тизими; • Суғурталаш тизим; • Хорижий инвестиция жалб этиш тизими; • Ахборот билан таъминлаш, консультатив- ҳуқуқий кўмак бериш тизими; • Моддий - техника, хом ашѐ ва хизматлар таъминоти тизими; • Ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш тизими. Ўзбекистонда тадбиркорликнинг жадал ривожланишида мустаҳкам қонунчилик ва ҳуқуқий базанинг шакллантиришини, яратилган турли имтиѐзлар ва қулай шарт-шароитлар муҳим аҳамият касб этди. Бу борада солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш масалалари муҳим ўрин тутади. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling