Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet81/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Davlatning antisiklik barqarorlashtirish siyosati vositalari va ularning O‘zbekistondagi xususiyatlari

-

  1. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozining salbiy oqibatlarini bartaraf etish va O‘zbekiston iqtisodiyotini rivojlantirish istiqbollari

- Давлат томонидан макроиқтисодий антициклик тартибга солиш
иқтисодий фанда қисқа муддатли барқарорлаштириш, ѐки дискрецион
иқтисодий сиѐсат деб ҳам аталади. Антициклик сиѐсатнинг мақсади циклик
ўзгаришларга мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш орқали барқарор,
мутаносиб, мувозанатли иқтисодий ўсиш ва ривожланишга эришишдир.
Барқарорлик, мутаносиблик ва мувозанатлилик мақсадига эришиш
натижасида миллий иқтисодиѐт имконият қадар Ялпи ички маҳсулотнинг
потенциал даражасига ва тўлиқ бандликка, инфляция (дефляция)нинг
барқарор паст даражасига яқинлашади.
Иқтисодиѐтнинг циклик тебранишларини юмшатиш давлат томонидан
иқтисодий коньюнктура пасайиши шароитидаги экспанция сиѐсатини,
коньюнктура ўсиши ва юқорига кўтарилиши шароитидаги рестрикция
сиѐсатини қўллаш орқали эришилади. Антициклик тартибга солиш мақсадига
эришиш учун фискаль(бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиѐсати
инструментларидан фойдаланилади. Ҳозиргача тўпланган жаҳон амалиѐти
тажрибаси рецессия босқичида кўпроқ бюджет-солиқ сиѐсатининг тартибга
солиш воситалари кўпроқ самарали эканлиги, кўтарилиш, юксалиш
босқичида эса пул-кредит сиѐсати воситаларидан фойдаланиш кўпроқ самара
бериши исботланган.
Барқарорлаштириш сиѐсатни ишлаб чиқишда жаҳон тажрибасида
барқарорлаштириш сиѐсатини амалга оширишнинг икки ѐндашуви таҳлил
қилиниб,
қаттиқ монетаризмга таянмаслик кераклиги асоаланди.
Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлаштириш дастури доирасида
қуйидагилар амалга оширилди:
- миллий валюта жорий қилиниб, мустақил пул муомаласи йўлга
қўйилди;
- пул муомаласида илгари юзага келган гиперинфляцион жараѐнлар
сўндирилиб, инфляция даражаси назорат қилиш мумкин бўлган даражага
туширилди;
- товарлар ва хизматлар бозорида тўловга қобил жами талаб билан
жами таклифни муайян даражада бараварлаштиришга эришилди;
- қатъий молиявий сиѐсатни ўтказиш асосида давлат бюджетидаги
камомад йўл қўйилган энг кам даража (ялпи ички маҳсулотнинг 3-4%и
атрофида) доирасида ушлаб турилди;
- ѐнилғи-энергетика ресурслари ҳамда ғалла импортини кескин
камайтириш, шунингдек, энергетика ресурслари ва рангли металларни
экспорт қилишни ошириш ҳисобига ташқи савдода ижобий сальдога
эришилди.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling