Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
O‘zbekiston mustaqillikka erishganidan keyin
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
O‘zbekiston mustaqillikka erishganidan keyin institutsional islohotlarning zaruriyati
- Мустақилликка эришганимиздан кейин давлатимиз ва унинг кўп миллатли халқи манфаатларига мувофиқ келадиган мустақил ижтимоийиқтисодий сиѐсатни амалга ошириш имконияти туғилди. Бу вақтда республикамиз олдида ўта муҳим бўлган бир қатор вазифаларни ҳал этиш масаласи турарди. Биринчидан, яккаҳокимлик тизимидан мерос бўлиб қолган салбий оқибатларни бартараф этиш, иккинчидан, мустақил, демократик жамиятнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш ва ўтиш даврига хос муаммоларни ҳал қилиш. Авваламбор, асосий эътибор яккаҳокимлик тизимининг иллатларини зудлик билан тугатиш, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик услублари ва директив режалаштиришнинг салбий оқибатларини тугатиш, иқтисодий ва молиявий вазиятни барқарорлаштиришга эътибор қаратилди. Республикада яккаҳокимлик, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг амал қилиши иқтисодиѐтни ночор аҳволга тушириб қўйди. Иқтисодиѐтда зиддиятлар кучайиб борди, амалдаги хўжалик юритиш механизми эса мазкур зиддиятларни бартараф этишга ноқобил эди. Бу ҳолат жамият ҳаѐтида 60йиллардаѐқ яққол намоѐн бўла бошлаган эди. Иқтисодиѐтнинг ривожланиш суръати кескин пасайиб, сарф-харажатлар ортиб борди. Ривожланишнинг иқтисодий воситалари ва омиллари амалда ишламади. Республикамиз давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин бу салбий оқибатларни тугатиш ва ривожланиш сари дадил қадам ташлаш имкониятига эга бўлинди. Тоталитар тузумдан қолган ―мерос‖нинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш лозим деб қаралди. Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» китобида шундай ѐзади: «...тоталитар мероснинг оғир оқибатларини тугатиш, иқтисодиѐтга бозор асосида маданийлик бахш этиш фаолиятнинг айрим соҳаларини ўзгартириш йўли билан эмас, балки кенг миқѐсда тубдан яхлит иқтисодий ислоҳот ўтказиш орқалигина эришиш мумкин...». Бозор иқтисодиѐтига ўтиш иқтисодий муносабатларни янгилаш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш ва бошқаришнинг тегишли структурасини яратишни талаб этади. Шунинг учун ҳам республикамизда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи босқичида бошқарув тизимини ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Институционал ўзгаришлар жараѐнида бошқарув механизмлари такомиллаштирилиб борилди. Иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларини бошқариш борасида эса уларнинг хусусиятларига мос келадиган, хўжалик юритувчи субъектларга иқтисодий эркинлик беришга ѐрдамлашадиган, ташаббускорлик ва тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантирадиган ташкилий-ҳуқуқий шакллар вужудга келди. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling