Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet38/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

O‘zbekistonda iqtisodiy islohotlar strategiyasining mohiyati

- Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиѐти, очиқ ташқи сиѐсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг асар ҳамда маърузаларида Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли, иқтисодиѐтни эркинлаштириш ҳамда модернизациялашнинг назарий асослари ишлаб чиқилган.
Мамлакатимиз иқтисодиѐтини ислоҳ қилиш ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини шакллантириш асосида уни чуқур таназзулдан чиқариб, барқарор ривожлантиришга, аҳоли турмуш фаровонлигига эришишга қаратилган туб ўзгартиришлар сиѐсатининг стратегик мақсадлари И.А.Каримовнинг ―Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида‖ номли асарида қуйидагича изоҳлаб берилди:
1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, кишилар ҳаѐти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш.
2. Кўп укладли иқтисодиѐтни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш.
3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиѐтни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш.
4. Иқтисодиѐтда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.
5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунѐқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш‖.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоиййўналтирилган бозор иқтисодиѐтини шакллантиришга қаратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиѐтни тубдан ислоҳ қилишга қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган: - иқтисодиѐтни мафкурадан холи қилиш, унинг устуворлигини таъминлаш; - ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши; - бутун янгиланиш ва тараққиѐт жараѐни қонунларга асосланиши, қонунлар устуворлигининг таъминланиши; - бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш; - бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида иқтисодиѐтни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берилди: -Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур ишлаб чиқиш; -Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллабқувватлаш йили давлат дастурини амалга ошириш; -мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш; -солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш; -тез ривожланаѐтган, йириклашиб бораѐтган корхоналарни рағбатлантириш сиѐсатига ўтиш; -бюджет тизимини қайта кўриб чиқиш, бюджет даромадлари ва харажатлари халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш; -инвестиция дастурларини шакллантиришда пухта режалаштирилган, узоқ муддатга мўлжалланган ягона концепцияни яратиш; -миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида ―Миллий логистика порталини‖ ташкил этиш; -қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комлекс дастур ишлаб чиқиш; -ҳудудларни жадал ривожлантириш; -қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш1. Ушбу устувор йўналишларининг амалга оширилиши миллий иқтисодиѐтни янада барқарор ривожланишига, унинг асосида аҳоли фаровонлигини янада ўстиришга , Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига имконият яратади.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling