Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Neoklassiklar nazariyasida iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solinishi usullari to‘g‘risidagi qarashlar
- Неоклассик йўналишдаги иқтисодчилар, асосан, давлатнинг жамиятдаги даромадларни одилона тақсимлаш ва аллокацион, яъни иқтисодиѐтдаги ресурсларни самарали жойлаштириш мақсадидаги вазифаларини тадқиқ қиладилар. Бозор иқтисодиѐтини микроиқтисодий таҳлил қилиш неоклассик моделнинг тадқиқот объекти ҳисобланади. Бунда иқтисодиѐтнинг алоҳида истеъмолчилар ва фирмаларнинг ўзаро алоқадорликдаги фаолиятининг аниқ ҳолати ўрганилади. Неоклассиклар ривожланган бозор иқтисодиѐтига эга бўлган мамлакатларда давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш, унинг иқтисодиѐтни тартибга солишини чеклашни талаб қиладилар. Аммо улар умуман иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солинишини бутунлай инкор этмайдилар. Уларнинг фикрича, бозорнинг баҳо механизми, регулятори кўп ҳолларда ресурсларнинг оптимал, самарали ишлатилишини таъминлайди. Аммо баъзи ҳолатларда бозор улардан самарали фойдаланишга эришишни таъминлай олмайди. Худди ана шундай ҳолатларда давлат аллокация (тақсимлаш)ни яхшилаб, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашда ижобий роль ўйнаши мумкин экан. Ушбу неоклассик моделнинг асосини рационал кутиш назарияси ташкил қилади. Унга кўра кишилар ўзларини рационал тарзда тутадилар. Улар ўзларининг пулли манфаатларига мувофиқ келадиган нарсалар билан боғлиқ кутишларининг шаклланишидаги ахборотларни йиғадилар ва уларни ўрганадилар. Ушбу ахборотларга мувофиқ равишда ўз ҳаѐтларини яхшилашга қаратилган қарорлар қабул қиладилар. Кутиш бозор талабининг кенгайишига (ѐки қисқаришига) олиб келади. Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, товарлар ва хизматлар баҳоларининг улар ҳали ишлаб чиқарилмасдан ва сотилмасидан олдин ўсиши (ѐки пасайиши)ни белгилаб Рационал кутиш назарияси янги ахборотларнинг талаб ва таклиф эгри чизиқларида тезда ўз аксини топишини, шунинг учун ҳам мувозанат баҳолари ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг бозордаги янги ҳолатларга, давлат иқтисодий сиѐсатидаги ўзгаришларга тезда мослашувчан бўлишини ифодалайди1. Бу ўзгаришлар моҳияти Паретонинг самарадорлик критериялари асосида тушунтирилиши мумкин. Унга кўра жамият бирон-бир аъзосининг фаровонлиги бошқасининг турмушини ѐмонлашуви ҳисобига яхшиланиши мумкин бўлмайдиган ҳолатни вужудга келтирадиган ресурсларнинг тақсимланиши оптимал ҳисобланади. Айирбошлаш муносабатларига эркин киришиш имконияти бозорда мувозанат ҳолатига эришишни таъминлайди. Бу мувозанатда мавжуд баҳо даражасида товарларга талаб миқдори уларнинг таклифи миқдорига тенглашади. Бу шундай ҳолатки, биронта ҳам субъект янги айирбошлаш операциялари натижасида бир-бирлари ҳисобига ютуққа эриша олмайди. Бунда ресурсларнинг тақсимланиши оптимал бўлади, чунки иқтисодиѐтда мувозанатлашув содир бўлади. Демак, мукаммал бозор ресурсларнинг самарали алокацияни (тақсимланишини) яхши таъминлай олмайди. Худди шу ҳол неоклассиклар назарида бозор механизмига давлатнинг аралашуви учун потенциал имкониятлар яратади2. Ушбу оқим тарафдорлари жамоатчилик неъматларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлатнинг энг муҳим иқтисодий вазифаси деб қарайдилар. Бу неъматларга миллий мудофаа, жамоатчилик тартиботини сақлаш, атроф-муҳитни назорат қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар учун зарур бўлган товар ва хизматлар киради. Бундай неъматларни ишлаб чиқариш давлат корхоналарида тўпланиши ѐки уларни истеъмол қилувчилардан солиқ олиш орқали тўпланган маблағларни хусусий корхоналарга буюртма беришга, уларни ишлаб чиқаришни субсидиялаштиришга йўналтирилиши мумкин. Иқтисодиѐтда бозор муносабатларига боғлиқ бўлмаган, ундан ташқарида бўлган атроф-муҳитнинг ѐмонлашуви билан боғлиқ муносабатлар ҳам неоклассиклар нуқтаи назарига кўра давлат томонидан тартибга солиниши лозим. Неоклассик йўналиш тарафдорлари капиталнинг эркин оқиб туриши учун ҳам тўсиқларни бартараф этиш мақсадида давлатнинг тартиблаш механизми зарур эканлигини таъкидлайдилар. Уларнинг нуқтаи назарларига кўра давлат кичик бизнес, фермер хўжаликлари ҳамда қўшма корхоналарни ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш; янги ташкил топган фирмаларга имтиѐзли кредитлар, субсидиялар бериш, имтиѐзли солиқ солиш, лицензия, патентлар, иқтисодий фаолиятнинг маълум тури билан шуғулланиш учун мутлақ ҳуқуқлар бериш; иқтисодий яккаҳокимликка қарши кураш механизмлари орқали давлат капиталининг эркин ҳаракат қилиши учун тўсиқларни бартараф қилиб иқтисодиѐтда рақобат механизмининг яратилишини тартибга солади. Демак, неоклассиклар давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувини чеклаш тарафдорлари бўлишларига қарамасдан, унинг маълум, юқорида баѐн этилган доирада иқтисодиѐтни тартиблаш борасидаги фаолиятини асослаб берадилар. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling