Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
O‘zbekiston Respublikasida
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
O‘zbekiston Respublikasida xorijiy investitsiyalarni tartibga solishda davlat roli
Jami talab va taklif barqarorligini ta’minlashda davlatning roli Jami talab va taklif barqarorligini ta’minlashda davlatning roli haqidagi klassik va keyns nazariyalarining farqli jihatlari - 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирозидан сўнг кейнсчилик назарияси иқтисодиѐт фанида янги оқим сифатида юзага келди. Инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс ушбу иқтисодий мактабнинг асосчиси эди. У мазкур назарияни ўзининг 1936 йилда нашрдан чиққан «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» номли асарида баѐн қилиб берди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, соҳа мутахассислари орасида Кейнс иқтисодиѐтга давлат аралашуви заруриятини далиллаб берган дастлабки иқтисодчи ҳисобланмаган. Кейнснинг ўтмишдошлари бўлмиш А. Пигу ва К.Викселл ҳам иқтисодни давлат томонидан бошқариш зарурлигини илмий асослаб бердилар. Ушбу назариянинг асосчиларидан бири Г. Хаберлер ўзининг «Равнақ ва турғунлик» номли китобида даврийлик назариясини таҳлил қилиб берди, инқирозни капиталнинг ҳаддан ташқари жамғарилиши билан ѐки етарлича истеъмол қилинмаслик билан изоҳлади ва даврийлик тебранишлари амплитудасини камайтириш мақсадида бу икки кулфатдан қандай қутулиш чоралари тўғрисида ўз фикрларини баѐн қилди. Ж.М.Кларк томонидан мультипликатор ва акселератор механизми ишлашининг тадқиқ қилиниши ҳам иқтисодиѐтни давлат томонидан бошқариш назариясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди. Унинг тадқиқотлари Кейнс тадқиқотлари билан бир вақтда ўтказилган эди. Аммо Кейнс назарияси унинг ўтмишдошлари ва замондошлари назарияларидан шу билан фарқ қиладики, у ишсизлик ва ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари тасодифий, ўз-ўзидан юзага келадиган ҳодисалар эмас, балки капиталистик бозор механизми ҳаракати туфайли рўй берадиган ҳодисалар эканлигини исботлагани ҳолда, биринчи марта иқтисодиѐтни давлат ҳокимияти томонидан доимий, мунтазам равишда тартибга солиб туриш зарурлигини эълон қилди. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling