Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


Download 259.5 Kb.
bet2/6
Sana30.04.2023
Hajmi259.5 Kb.
#1416887
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kamyob ishchi dastur

Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Инновацион технологияларга асосланган иктисодиётга ўтиш ва янада жадаллаштириш мақсадида хом ашёни дастлабки ишлов бериб ярим маҳсулот кўринишига эмас балки уни якуний тайёр маҳсулот даражасига етказиб янги турдаги белгиланган хусусиятли материалларни олишга эътиборни қаратиш лозим. Бунинг учун минерал хом ашёни чуқур қайта ишлашга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш зарур. Камёб ва тарқоқ элементлар кимёси ва технологияси фанининг дастури камёб, тарқоқ ва радиоактив элементлар ишлаб чиқариш саноати учун зарур бўлган кимё ва технологиянинг;

  • камёб ва тарқоқ элементлар ва уларнинг бирикмаларини миқдорий ва сифат тавсифлари;

  • камёб ва тарқоқ элементларнинг қўлланилиш соҳалари;

  • технологик жараёнларни физик-кимёвий асослаш;

  • камёб элементлар сақловчи минерал ва иккиламчи хом ашёни қайта ишлашнинг самарали тизимлари;

  • ишлаб чиқаришнинг истиқболли усуллари;

  • бир-бирига хусусиятлари яқин элементларни ажратиш ва тозалаш усулларини ўз ичига олган бўлимлардан ташкил топган.

Камёб ва тарқоқ элементлар кимёси ва технологияси фани мутахассислик фанлари мажмуасига тааллуқли бўлиб, бакалаврлар уни VI - ва VII - семестрлар давомида ўрганишади. Бу дастурни амалда бажариш учун бакалаврлар умумкасбий ва ихтисослик фанларидан билим ва маълумотларга эга бўлишлари шарт.
Камёб ва тарқоқ элементлар кимёси ва технологияси фани “Гидрометаллургия жараёнлари назарияси”, “Камёб ва радиоактив элементлар ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари”, “Камёб ва радиоактив элементлар ишлаб чиқаришда аналитик назорат ва мониторинг” ва бошқа фанлар билан бевосита боғлиқ бўлиб асосий фан ҳисобланади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда мантиқий фикрлаш, технологик таффаккурини шакллантириш ва ривожлантириш, ўзининг фикр-мулоҳаза, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш ҳамда фан мазмунига киритилган камёб ва тарқоқ элементлар ва уларнинг бирикмаларини миқдорий ва сифат тавсифлари; камёб металлар классификацияси; камёб металлар ишлаб чиқариш технологияси; камёб ва тарқоқ элементларнинг қўлланилиш соҳалари; технологик жараёнларни физик-кимёвий асослаш; камёб элементлар сақловчи минерал ва иккиламчи хом ашёни қайта ишлашнинг самарали тизимлари; ишлаб чиқаришнинг истиқболли усуллари; бир-бирига хусусиятлари яқин элементларни ажратиш ва тозалаш усулларини ўз ичига олган бўлимларда эгалланган билимлар бўйича, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси — талабаларга таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг назарий ва амалий масалаларини еча олишга етарли бўлган кимёвий ва технологик усулларни эгаллашга ва уни қўллашга, шунингдек, технологик масалаларнинг дастлабки тизимини (моделини) тузиш ва таҳлил қилишга ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талaба:

  • камёб элемент”, “тарқоқ элемент”, “радиоактив элемент”, “камёб металл”, элементларнинг таснифланиши ва бу элементларнинг замонавий техника ва технологиялардаги ўрнини билиши;

  • қийин эрийдиган камёб металлар технологияларини билиши керак;

  • турли хил маъдан хом ашёни қайта ишлаш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак;

  • металл сақловчи маъданларни бойитиш технологиясини, куйдиришни, ишқорлашни, парчалашни, эритмалардан сорбциялаб олишни ва камёб элементлар концентратларини оксидловчи куйдириш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак

АСОСИЙ НАЗАРИЙ КИСМ
Маъруза машғулотлари мазмуни
1-модул. Тарқоқ камёб металлар кимёси ва технологияси


1-мавзу: Бирламчи индийни ишлаб чиқариш. Бирламчи (қора) индийни тозалаш.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


2-мавзу: Рений. Рений кимёси ва технологияси.
Молибден чиқиндиларидан ренийни олиш усуллари. Эритмалар таркибидан ренийни олиш усуллари
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


3-мавзу: Галлий кимёси ва технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


4-мавзу: Таллий кимёси ва технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


5-мавзу: Селен ва теллур кимёси ва технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


2-Модул. Камёб енгил металлар кимёси ва технологияси.


6-мавзу: Бериллий. Бериллийнинг кимёвий хоссалари ва ишлатилиши. Бериллий рудалари ва минераллари.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


7-мавзу: Бериллий оксидини олиш усуллари.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9

3-Модул. Камёб ер металлар кимёси ва технологияси
8-мавзу: Камёб ер металлари. Камёб ер металларининг хоссалари ва ишлатилиши.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


9-мавзу: Монацит концентратини қайта ишлаш технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


10-мавзу: Торий ва КЕЭ ларини сульфатли эритмалардан ажратиб олиш.
Натрий ишқори билан парчалаш.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


11-мавзу: КЕЭ ларини ажратиш усуллари. КЕЭ ларининг умумий ажратиш усуллари.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


12-мавзу: Скандий кимёси ва технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


13-мавзу: Иттирий кимёси ва технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


14-мавзу: Лантан ва лантаноидлар кимёси ва технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


4-Модул. Радиоактив камёб элементлар кимёси ва технологияси


15-мавзу: Актиний ва актиноидлар кимёси ва технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9


17-мавзу: Технеций ва радий кимёси ва технологияси.
Қўлланиладиган таьлим технологиялари: маруза, мунозара,намойиш этиш
Aдабиётлар: А-1;2;3;4,Q-8;9
«Камёб ва тарқоқ элементлар кимёси ва технологияси» фанидан машғулотларнинг мавзулари ва соатларга тақсимланиши





Maвзулар номи

Жами соат

Maруза

Aмалий

Тажриба

Мустақил
таълим

1

1- модул.Тарқоқ камёб металлар кимёси ва технологияси




14

12




16

2

2- Камёб енгил металлар кимёси ва технологияси.




8

4

28

20

3

3- Камёб ер металлари кимёси ва технологияси.




26

4




30

4

4- Радиоактив камёб элементлар кимёси ва технологияси




8

8




16





Download 259.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling