Ислом молия тизими


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana03.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1742023
1   2   3   4
Bog'liq
Islom moliya tizimi Maxkamjonova X

Анъанавий банк фаолияти 
Ислом банки фаолияти 
-Пул айирбошлаш ва қийматни сақлаш 
воситасидан ташқари товардир. Шунинг 
учун уни номинал қийматидан юқори 
нархда сотиш ва ижарага бериш ҳам 
мумкин. 
-Вақт 
қиймати капиталга фоизларни 
ҳисоблаш учун асосдир. 
-Банк маблағларидан фойдаланган ҳолда 
ташкилот зарар кўрган тақдирда ҳам 
фоизлар ундирилади. Шунинг учун у фойда 
ва зарарни тақсимлашга асосланмаган. 
-Нақд 
пул 
маблағларини 
бериш, 
молиялаштириш ёки айланма маблағларни 
молиялаштиришда товарлар ва хизматлар 
алмашинуви бўйича келишув тузилмайди. 
-Анъанавий банклар пулни инфляцияга 
олиб келадиган товар сифатида ишлатади. 
-Анъанавий 
банк 
асосий 
эътиборни 
кредитлашга қаратади. 
-Пул товар эмас, лекин у айирбошлаш 
воситаси ва қийматни сақлаш воситаси 
сифатида ишлатилади. Шунинг учун уни 
номинал қийматидан юқори нархда сотиш 
ёки ижарага бериш мумкин эмас. 
-Товар 
савдосидан 
ёки 
хизматлар 
кўрсатишдан олинадиган даромад фойда 
олиш учун асос бўлади. 
-Ислом банки фойда ва зарарни тақсимлаш 
асосида ишлайди. Агар тадбиркор зарар 
кўрган бўлса, банк бу йўқотишни 
қўлланилган 
молиялаштириш 
усулига 
қараб 
тақсимлайди 
(Мударабаҳ, 
Мушарака). 
-Мурабаҳа, 
Салам 
ва 
Истисна 
шартномалари 
бўйича 
маблағларни 
тақсимлашда товарлар ва хизматлар 
алмашинуви 
бўйича 
шартномалар 
бажарилиши шарт. 


Махкамжонова Хумора 
-Анъанавий банклар фақат молиявий 
мезонлар асосида иш юритади. 
-Анъанавий банкларнинг фаолияти инсон 
омилига 
(асосан 
капитализм 
назарияларига) асосланади. 
-Инвестор 
ёки 
кредитор 
олдиндан 
белгиланган фоиз ставкаси бўйича савдо 
қилади ёки даромадни кафолатлайди. 
-Деривативлар савдоси асосида фойдани 
максималлаштиришни тасдиқлайди. 
-Закот тизими мавжуд эмас. 
-Улар қарзга пул бериб, фоиз билан 
қайтариб олишади. Пул — бу товар 
ва мотиватор. 
-Тизимда мунтазам тўловларни амалга 
оширмайдиганлардан (масалан, жарималар 
ёки оширилган фоизлар) қўшимча пул 
олиш мумкин. 
-Кўпинча банк манфаати биринчи ўринда 
туради ва капиталга мос равишда ўсиш 
мақсади йўқ. 
-Лойиҳани баҳолаш кўп куч талаб этмайди, 
чунки аванс/ссудадан олинадиган даромад 
белгиланган. Шунинг учун хавфлар 
қайсидир 
маънода 
бошқа 
томонга 
юкланиши мумкин. 
-Анъанавий 
банклар ўз мижозининг 
ишончли эканига кўпроқ эътибор беради. 
-Томонлар муносабатларда кредиторлар ва 
қарз олувчилар шаклида белгиланади. 
-Анъанавий банклар уларга қўйилган барча 
депозитларни кафолатлаши керак. 
-Ислом 
банки савдо билан боғлиқ 
фаолиятдан фойдаланган ҳолда иқтисодий 
тизимнинг реал секторлари билан алоқа 
ўрнатишга интилади. Чунки пул реал 
активлар билан боғлиқ бўлгани учун у 
иқтисодий тараққиётга бевосита ҳисса 
қўшади. 
-Ислом банки асосий эътиборни сармояга 
қаратади. 
-Ислом банклари инвестицияда ахлоқий 
мезонларга 
асосланади. 
-Ислом 
банклари 
фаолияти 
ислом 
шариатининг қоидаларига асосланади. 
-Ислом банклари капиталнинг эгаси билан 
инвестор ўртасида риск тақсимотини 
тасдиқлайди. 
-Ислом дини томонидан чекловлар мавжуд 
бўлса-да, у фойдани максимал даражада 
оширишга 
қаратилган. 
-Ислом дини томонидан чекловлар мавжуд 
бўлса-да, у фойдани максимал даражада 
оширишга 
қаратилган. 
-Ислом дини томонидан чекловлар мавжуд 
бўлса-да, у фойдани максимал даражада 
оширишга 
қаратилган. 
-Замонавий ислом банк тизимида ислом 
банклари «Закот йиғиш марказлари»га 
айланиши учун хизмат қилувчи бирлик 
сифатида 
кўрилади. 
-Иштирок 
этиш ҳамкорлиги мавжуд. 
Корхонани тушуниш жуда муҳимдир. 
-Ислом банклари компенсациядан ташқари 
қўшимча пул талаб қилишга ҳақли эмас. 
Банкнинг ихтиёрига кўра эрта тўловларда 
пулдан 
чегирма 
ҳам 
мавжуд. 
-Инсон манфаатлари устувор бўлиб, ўсиш 
тенгликка 
қаратилган. 
-Фойда ва зарарни тақсимлаш мавжуд 
бўлгани сабаб, ислом банкчилигида 


Махкамжонова Хумора 
лойиҳаларни қўллаш ва баҳолашга кўпроқ 
эътибор 
қаратиш 
лозим. 
-Улар 
лойиҳаларнинг 
молиявий 
имкониятларига 
эътибор 
қаратади. 
-Ислом 
банкларидаги 
муносабатлар 
ҳамкорлар, 
инвесторлар, 
трейдерлар, 
харидорлар ва сотувчилар сифатида 
белгиланади. 
-Ислом банклари шахсий ҳисобварақларга 
қўйилган пулларни кафолатлайди, аммо 
мудараба 
инвестицияларига 
кафолат 
бермайди, 
чунки 
бошқа 
томоннинг 
йўқотишларини бўлишади. 
Сукук қимматли қоғозларнинг исломий тамойилларга мос келувчи тури 
бўлиб, маблағларни жалб этишда ва инвестиция киритишда облигацияларга 
эквивалент сифатида фойдаланилади. Ғарб олим ва мутахассислари сукукни 
облигациянинг шариатга мос келувчи бир тури сифатида талқин қилишади. 
Яқин шарқ ва Жануби-шарқий Осиёда уни қимматли қоғозларнинг алоҳида 
тури эканлигини таъкидлашади. 
Сукук – (“сакк”нинг кўплиги, араб тилидан акт, ҳужжат, чек) 
инвестицион фаолият ёки унинг активига нисбатан эгалик ҳуқуқидаги 
улушини кўрсатувчи шариат тамойилларига асосланган эмиссиявий қимматли 
қоғоз бўлиб, турига кўра фойда ва зарарга шерикчиликни ифодалайди, 
қайтарилиши (тўланиши, сўндирилиши) ва фойда даражаси лойиҳа хатарига 
асосланади. 
Соддароқ қилиб айтганда сукуклар оддий акция ва облигацияларнинг 
айрим жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган ислом қимматли қоғози 
ҳисобланади. Сукук чиқарувчи уни сармоядорларга сотади ва ундан тушган 
пул маблағларини маълум бир лойиҳани молиялаштиришга йўналтиради. 
Сармоядор ва сукук чиқарувчи (эмитент) ушбу лойиҳа фойдасидан 
манфаатдор ҳисобланади ва соф фойда аввалдан белгиланган улушда 
тақсимланади. 
“Сукук” тушунчасига жаҳоннинг турли олимлари ўзларининг 
таърифларини беришган. Ислом молиясининг машҳур олимларидан 
Муҳаммад Тақий Усмоний сукук ва унинг хусусиятларини ёритиб берувчи 
қуйидаги мулоҳазаларни билдирган: 


Махкамжонова Хумора 
– 
бир 
инвестор 
кучи 
етмайдиган 
катта 
лойиҳаларни 
молиялаштиришнинг қулай усулларидан бири; 
– инвестицияларни йўналтириш ва ликвидлилиги сабаб зарур ҳолда 
инвестицияни қайтариб олиш учун қулай восита, шу орқали иккиламчи бозор 
ҳам ривожланади; 
– банклар ва ислом молия муассасалари учун ликвидликни 
бошқаришнинг яхши усули; 
– бойликларни тақсимлашнинг адолатли воситаси, чунки у 
сармоядорларга тадбиркорлик фаолияти фойдасидан тенг улушда манфаат 
олиш имконини беради. 
S&P Global Ratings агентлиги 2022−2023 йилларда ҳам ўсиш қайд 
этилишига ишонмоқда (2021 йилда ўсиш 10,2 фоизни ташкил этган). Ўтган 
йилги ўсишни Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши (Gulf Cooperation Council) 
мамлакатлари ва Малайзиядаги ислом банклари активлари, муддатидан ошиб 
кетган сукук эмиссияси ва ислом фондлари саноатининг мустаҳкам 
кўрсаткичлари қўллаб-қувватлади. Шунингдек, агентлик 2022 йилда жами 
сукук 
эмиссияси 
қисқаришини 
башорат 
қилмоқда.
Умумий хулоса қилиб айтганда, Islamic Fintech соҳаси фаолияти 2025 
йилга бориб прогноз қилинган транзакциялар ҳажми жами 128 миллиард АҚШ 
долларини ташкил этиши кутилмоқда. Инвесторлар ҳам бу соҳадаги бу кучли 
ўсишни тан олмоқда, Инвестициялар бўйича кутилаётган ўртача битим ҳажми 
5 миллион долларни ташкил этди, бу эса инвесторларнинг келгуси йилларда 
ислом Fintech кўрсаткичларига катта умид боғлашининг яна бир далилидир. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling