Исомов М. К., ф ф. н., доцент 14-Маъруза: Ислом қадриятлари


Демак, аҳли фазл, олим ва муқтадо кишилар томонидан янги туғилган фарзандларга исм танланиши ҳам яхши иш. Чунки ундоқ кишилар бунга ўхшаш ишларга боғлиқ масалаларни, шаръий ҳукмларни яхши биладилар ва


Download 91.94 Kb.
bet18/28
Sana20.06.2023
Hajmi91.94 Kb.
#1629222
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
14-маъруза

Демак, аҳли фазл, олим ва муқтадо кишилар томонидан янги туғилган фарзандларга исм танланиши ҳам яхши иш. Чунки ундоқ кишилар бунга ўхшаш ишларга боғлиқ масалаларни, шаръий ҳукмларни яхши биладилар ва тўғри тасарруф қиладилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Мусо розияллоҳу анҳунинг ўғилларига Иброҳим номини қўйганлари ҳам бунинг бир мисоли.
«хурмо ила танглайини кўтардилар»

Ёш боланинг танглайини кўтариш, катта одам бир нарсани олдин ўзи чайнаб туриб боланинг оғзига қўли билан солиб қўйишидир. Бу нарса мева бўлгани афзалдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, деярли, доимо болаларнинг танглайини хурмо билан кўтарганлар. Бу ҳам яхши ният аломатидир. Аҳли солиҳ, фазилатли кишиларнинг бу ишни қилишлари марғубдир. «ва унга барака тилаб дуо қилиб, менга тутқаздилар»

Бу иш энг марғуб ишдир. Аҳли солиҳ, дуогўй кишиларнинг янги туғилган болалар учун дуо қилишлари, айниқса, барака тилаб дуо қилишлари жуда ҳам яхши ишдир. Барча ота-оналар бунга катта эътибор бермоқлари керак.




4.Ислом динида ёшлар тарбияси. Ислом дини ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор беради. Шунинг учун ёшлар тарбиясини қачондан бошлаш керак деган саволга, Исломда онасини (ёки отасини) танлашдан деб жавоб берилади. Яъни гўдак ҳали туғилмай туриб, у кимлардан дунёга келиши мумкинлигига эътибор берилади. Бўлажак она ёки ота бола тарбиясининиг зоҳирий асосчиларидир. Чунки гўдак туғилганда соф ҳолда бўлади ва қайси муҳитда тарбия кўриб, ўсиб улғайса, ўша муҳитда таъсирланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир туғилган гўдак Ислом фитратида (яъни соф табиатда) туғилади. Ота-онаси уни ё яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади», - деб марҳамат қилганлар.
Демак, Исломда ёшлар тарбиясига эътибор келин ёки куёв танлашдан бошланар экан. Шундай экан, бу жараёнда нималарга эътибор қаратиш керак? Бу боада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига назар ташласак.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

Download 91.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling