Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар


-расм.Турбулизация қиладиган қўшимча қувурлар:  а) диафрагмали; б) дискли в) спиралли


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/18
Sana14.04.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1356516
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)

 
8.15-расм.Турбулизация қиладиган қўшимча қувурлар: 
а) диафрагмали; б) дискли в) спиралли. 
8.3. АРАЛАШТИРУВЧИ ИССИҚЛИК АЛМАШГИЧЛАР 
Бундай иссиқлик алмашиш ускуналари юқори самарали технологик 
ускуналар қаторига киради. Иссиқлик ташувчи агентларнинг тўғридан-тўғри 
контакти асосида иссиқлик алмашиниш юз беради, бунда ускуна деворининг 
термик қаршилиги бўлмайди. Шу сабабдан аралаштирувчи ускуналарда 
иссиқлик алмашиниш жараѐнлари жадал суръатлар билан боради. Ушбу 
иссиқлик алмашгичлардан иссиқлик ташувчи агентларни ўзаро аралаштириш 
мумкин ѐки технологик шарт-шароит бўйича иссиқлик ташувчи муҳитларни 
аралаштириш зарур бўлган ҳолатларда фойдаланилади. 
Кўпинча аралаштирувчи иссиқлик алмашгичлар сув буғини конденсация 
қилиш, сув ва газларни (одатда ҳавони) иситиш ва совитиш учун ишлатилади. 
Бундай ускуналар тузилишига кўра бир неча турга бўлинади: барботажли, 
токчали, насадкали, ичи бўш (суюқликни сочиб берадиган). 
Буғ ѐки газнинг суюқ ҳолатга ўтиш жараѐни конденсация дейилади. 
Нефть ва газни қайта ишлаш саноатида конденсация жараѐни кенг тарқалган. 
Конденсация жараѐни олиб бориладиган ускуналар конденсаторлар дейилади. 
Совитувчи агент вазифасини кўпинча сув, айрим ҳолларда ҳаво ва бошқа совуқ 
ташувчи агентлар бажаради. Конденсаторлар юзали ва аралаштирувчи бўлади. 
Юзали конденсаторларда конденсацияланаѐтган буғ ва совитувчи сув ўзаро 
иссиқлик ўтказувчи девор орқали ажратилган бўлади. Аралаштирувчи 
конденсаторларда эса буғ сув билан тўғридан-тўғри аралашиши натижасида 
конденсацияга учрайди. 
Буғ ва сувнинг ўзаро ҳаракатига кўра аралаштирувчи конденсаторлар 
қарама-қарши ва тўғри йўналишли бўлади. 8.16-расмда тўғри йўналишли 


аралаштирувчи конденсатор кўрсатилган. Конденсатор қобиғи 1 га қопқоқ 2 
даги патрубка 3 орқали конденсацияланиш лозим бўлган буғ киритилади. 
Совитувчи сув сопло 4 орқали сочиб берилади. Иситилган сув конденсат ва 
ҳаво билан биргаликда патрубка 5 орқали нам-ҳаво насоси 6 ѐрдамида 
ташқарига чиқарилади. 
8.17-расмда 
қарама-қарши йўналишли барометрик конденсатор 
кўрсатилган. Қобиқда 5-7 та токчалар бўлиб, уларда буғ ва сув ўзаро бевосита 
контактга ўчрайди. Токчаларда сувнинг баландлиги 40 мм га яқин бўлиб, 
токчалар чеккасидаги тўсиқлар ѐрдамида ушлаб турилади. Токчаларнинг юзаси 
яхлит ѐки ғалвирсимон бўлади. Кўпинча яхлит токчалар ишлатилади. Буғ 
пастки токчанинг тагига берилади ва юқорига қараб ҳаракат қилади. Буғ 
токчалар орасида сув билан аралашиши натижасида конденсацияга учрайди. 
Токчалар ўртасида масофа пастдан юқорига қараб камайиб боради, чунки 
буғнинг миқдори ҳам юқорига кўтарилган сари камаяди.Конденсаторга буғ ва 
совитувчи сув билан бирмунча ҳаво ҳам
8.16-расм. Тўғри йўналишли аралаштирувчи конденсатор: 
1-конденсатор қобиғи; 2-қопқоқ; 3-буғнинг кириши учун патрубка; 4-сочиб 
берувчи сопло; 5-сув, конденсат ва ҳавони чиқариш учун патрубка; 6-насос. 
кириши мумкин. 
Ҳаво конденсаторнинг юқориги қисмидан томчи ушлагич орқали сўриб 
олинади. Томчи ушлагичда ҳаводан сув томчилари ажратилади; ажралган сув 


томчилари барометрик қувурга тушади. Барометрик қувурда конденсатордаги 
вакуумнинг қийматига тўғри келадиган сув устуни ушлаб турилади. 
Барометрик қувур ташқаридаги ҳавонинг ускунага кирмаслигига тўсқинлик 
қилиб, гидравлик затвор вазифасини бажаради. Конденсат ва сув барометрик 
идишга тушади, сўнгра ташқарига чиқариб юборилади. 
8.17-расм.Қарама-қарши йўналишли барометрик конденсатор: 
1-конденсатор; 2-томчи ушлагич; 3-токчалар; 
4-барометрик қувур; 5-барометрик идиш. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling