Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana14.04.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1356516
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)

8.4. РЕГЕНЕРАТИВ ИССИҚЛИК АЛМАШГИЧЛАР 
Бундай ускуналар бирорта иссиқлик ташувчини олдин бошқа иссиқлик 
ташувчи таъсирида иситилган қаттиқ жисм билан навбатма-навбат контакт 
қилишига асосланган. Қаттиқ жисм (насадка) қўзғалмас ва ҳаракатланувчи 
ҳолатда бўлиб, даврий равишда иссиқлик ташувчилар таъсирида исийди ѐки 
совийди. Насадка сифатида ўтга чидамли ғиштлар, металл пластиналари ва 
шарлар, алюминий фольгаси ва бошқа материаллар ишлатилади.
Қўзғалмас насадкали регенератив иссиқлик алмашгичнинг схемаси 8.18-
расмда кўрсатилган. Иссиқлик ташувчилар кирадиган йўналишдаги 3 ва 4 
клапанларнинг схемада кўрсатилган ҳолатида, ўнг камера 2 га қиздирилган 
иссиқлик ташувчи (II) юборилади ва насадканинг қизиши юз беради; шу 
пайтнинг ўзида чап камера 1 га совуқ иссиқлик ташувчи (I) юборилади, бунда 
унинг аввал қиздирилган насадка таъсирида иситиш юз беради. Маълум вақт 


ўтгандан сўнг клапанлар қарама-қарши томонга ўзгартирилади, бунда иссиқлик 
алмашиниш тескари йўналишда боради. Иссиқлик ташувчи агентлар 
йўналишидаги клапанлар ҳолатининг ўзгариши автоматик равишда 
бажарилади. 
8.18-расм.Қўзғолмас қатламли регенератив иссиқлик алмашгичнинг ишлаш 
схемаси: 
1,2-насадкали регенераторлар; 3,4-клапанлар; I ва II-иссиқлик ташувчи 
агентлар. 
Регенератив иссиқлик алмашгичларнинг бир қатор камчиликлари бор: 
қўшимча чанг тозалайдиган ускуналарни ўрнатиш талаб қилинади; газларни 
иситадиган ва совитадиган камераларни қисмлари абразив ейилишга учрайди. 
8.5. ЮЗАЛИ ИССИҚЛИК АЛМАШГИЧЛАРНИ ҲИСОБЛАШ 
Юзали иссиқлик алмашиниш ускуналари ичида энг кўп тарқалган 
қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичларни лойиҳалаш учун турли ҳисоблашлар 
бажарилади. Ҳисоблашлар учун уч қисмдан иборат бўлади: 1) 
иссиқлик ҳисоби; 2) конструктив ҳисоблаш; 3) гидравлик ҳисоблаш; 4) механик 
ҳисоблаш; 5) техникавий-иқтисодий ҳисоблаш. Одатда бундай ҳисоблашлар 
бир неча вариантларда бажарилади. Танланган вариантни баҳолаш қуйидаги 
кўрсатгичларнинг бирортаси бўйича олиб борилади: фойдали иш 
коэффициенти; 1 м
2
юзага сарфланадиган энергия миқдори; энг мақбулликнинг 
техник-иқтисодий мезони ва бошқалар. 
Узлуксиз ишлайдиган, буғ-суюқлик муҳитларига мосланган қувурли 
иситгичнинг ҳисобини кўриб чиқамиз. Ускунанинг иссиқлик ҳисоби 

II 



II 



конструктив ва гидравлик ҳисоблашлар билан узлуксиз боғлиқликда олиб 
борилади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling