8.11-расм.Спиралсимон иссиқлик алмашгич:
1,2-спиралсимон листлар; 3-тўсиқ; 4-қопқоқлар; 5-фланец; 6-қистирма;
7-спираллар оралиғида маълум масофани ушлаб турувчи
металл парчаси;
8-суюқликларнинг кириш ва чиқиш штуцерлари.
Афзалликлари: тузилиш ихчам, тайѐрлаш оддий, иккала иссиқлик
ташувчи агентни катта тезлик билан ўтказиш мумкинлиги учун катта иссиқлик
ўтказиш
коэффициентига эга, гидравлик қаршилиги кўп йўлли қобиқ-қувурли
ускуналарникига қараганда кам. Камчиликлари: тайѐрлаш ва таъмирлаш
мураккаб, 1 МПа дан ортиқ босим билан ишлаш мумкин эмас.
Ғилофли иссиқлик алмашгичлар. Бундай ускуналарда (реакторларда)
иситиш ѐки совитиш бошқа жараѐнлар билан (масалан, кимѐвий)
биргаликда
олиб борилади. 8.12-расмда қўш деворли ѐки ғилофли ускунанинг схемаси
кўрсатилган. Бунда иссиқлик алмашиниш юзаси
вазифасини реакторнинг
девори бажаради. Ғилоф 2 қобиқ 1 га фланецлар 4 ѐрдамида бириктирилган.
Ускуна деворининг ташқи юзаси ва ғилоф оралиғидаги бўшлиқда иссиқлик
ташувчи агент (масалан, сув буғи) циркуляция қилади. Ускунанинг ичида эса
иссиқликни қабул қилувчи агент (суюқлик) бор. Бу
турдаги ускуналарнинг
юзаси чегараланган (10 м
2
гача) бўлиб, ғилофдаги ортиқча босим 1 МПа дан
ортмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: