Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana14.04.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1356516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)

 
Пластинали иссиқлик алмашгичлар. Бундай ускуналар юпқа металл 
листлардан тайѐрланган бир неча қатор параллел қат-қат бурма қилинган 
пластиналардан тузилган бўлади (8.10-расм). Пластиналар ўртасидаги каналлар 
икки гуруҳга бўлинади: биринчи гуруҳ каналларидан иссиқлик ташувчи агент 
ҳаракат қилса, иккинчи гуруҳ каналларидан эса иссиқлик қабул қилувчи агент 
ҳаракат қилади. Пластиналар А ва Б бош плиталари ва тортиш винти (схемада 
кўрсатилмаган) ѐрдамида сиқилади, пластиналар оралиғига резинали 
қистирмалар жойлаштирилган. Б плитанинг юқориги чап штуцери орқали 
кирган иссиқ суюқлик (I) 4-5 ва 2-3 пластиналар оралиғидаги бўшлиқларни 
эгаллайди ва А плитадаги пастки ўнг штуцер орқали ташқарига чиқарилади. 
Совуқ суюклик эса (II) А плитадаги пастки штуцер орқали ускунага кириб, 1-2 
ва 3-4 пластиналар оралиғидаги бўшлиқларни эгаллайди, сўнгра Б плитадаги 
юқориги ўнг штуцер орқали ташқарига чиқади. 
а 
б 


8.10-расм.Пластинали исссиқлик алмашгич: 
а) қурилманинг схемаси: А,Б – бош плиталар; 1-5-қат-қат бурма қилинган 
пластиналар; I, II -иссиқлик ташувчи агентлар;б) пластинанинг тузилиши
1,4-резинали қистирмалар; 2,3-I-суюқлик учун тешиклар; 5,6-II-суюқлик учун 
тешиклар. 
Саноат миқѐсида ишлаб чиқарилаѐтган пластинали ускуналарнинг 
иссиқлик алмашиниш юзаси пластиналарнинг асосий ўлчамларига кўра 2 дан 
600 м
2
гача етади; бундай ускуналарни босимнинг қиймати 1,6 МПа гача ва иш 
муҳитнинг ҳарорати – 30 дан + 180
0
С гача ўзгарганда ишлатилади. Пластинали 
ускуналар суюқлик ва буғ (газ) ўртасида иссиқлик алмашинишни ташкил 
этишда совитгичлар, иситгичлар ва конденсаторлар сифатида фойдаланилади. 
Пластинали иссиқлик алмашиниш ускуналари қалинлиги 1 мм бўлган 
металл листдан тайѐрланади. Пластинали қат-қат бурамаларнинг кўндаланг 
кесими одатда баландлиги 4-7 мм ва асоси 14-30 мм бўлган тенг томонли 
учбурчак кўринишга эга. Бурамалар горизонтал, «арчасимон», горизонтал 
бурчак билан ва бошқа кўринишларда тайѐрланади. 
Пластиналарнинг материали – рухланган ѐки коррозияга бардош пўлат, 
титан, алюминий, мельхиор. Ускунанинг таянчлари ва сиқувчи плиталари 
қалинлиги 8-12 мм бўлган углеродли пўлатдан тайѐрланади. Бундай иссиқлик 
алмашиниш ускуналари жуда ихчам бўлиб, иккала иссиқлик ташувчиларни 
катта тезлик билан ўтказиш имкониятига ва юқори иссиқлик ўтказиш 
коэффициентига эга. Гидравлик қаршилиги эса кам. Бироқ, бундай ускуналар 
катта босимларга бардош бера олмайди, иссиқлик алмашгич таъмир 
қилингандан сўнг пластиналар орасидаги тегишли зичликни яна ҳосил қилиш 
қийин. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling