Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиррали иссиқлик алмашгичлар.
5
5 8 8.12-расм.Ғилофли иссиқлик алмашгич(а) ва ғилофни ускунага бирик-тириш усуллари(б-фланец ѐрдамида; в-пайвандлаш йўли билан): 1-идишларнинг қобиқлари; 2-иситиувчи ғилофлар; 3-ҳалқалар; 4-фланецлар. Оқимлар: I-совуқ суюқлик; II-иссиқ суюқлик; III-буғ; IV-конденсат; V-ҳаво. Девордан суюқлик муҳитига иссиқлик беришни жадаллаштириш учун идишнинг ичига механик аралаштиргич жойлаштирилади. Айрим пайтларда қурилма ичидаги суюқлик буғ ѐки сиқилган газ билан ҳам аралаштирилиши мумкин. Қиррали иссиқлик алмашгичлар. Техникада анчагина кўп қўлланилиб туриладиган баъзи иссиқлик алмашиниш жараѐнларида иссиқлик ўтадиган юзанинг икки томонидаги иссиқлик бериш коэффициентлари бир-биридан катта фарқ қилади. Масалан, ҳавони конденсация бўлаѐтган сув буғи билан иситишда, буғдан деворга иссиқлик бериш коэффициенти K м Bm 2 1 / 15000 10000 бўлса, девордан иситилаѐтган ҳавога иссиқлик бериш коэффициенти K м Bm 2 2 / 15 10 бўлади. Бундай шароитда самарадорлиги кам бўлган иссиқлик ташувчи агент (ҳаво) томонидаги қувурлар қиррали қилиб тайѐрланади. Натижада иссиқлик алмашиниш юзасини катталашиб, буғдан ҳавога ўтган иссиқлик миқдори кўпаяди. 8.13-расмда қувурлари қиррали қилиб тайѐрланган иссиқлик алмашгичларнинг элементлари кўрсатилган. Тадқиқотлардан маълумки, қувурларнинг юзалари а б в I V III II IV 8.13-расм. Қиррали иссиқлик алмашгичларнинг элементлари: а-қирралари кўндаланг кесим бўйича жойлаштирилган; б,в-қирралари ўқ кесими бўйича жойлаштирилган; г-қирралари қат-қат бурмали қилиб таѐрланган. қиррали қилинганда иссиқлик алмашиниш юзасининг кўпайишидан ташқари, қирралар оқимнинг гидродобсимон ҳолатда келишига ѐрдам берганлиги сабабли иссиқлик бериш коэффициенти ҳам ортади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, бунда иссиқлик ташувчи агентни ҳайдаш учун бўлган сарф кўпаяди. Ташқи юзаси қиррали қилиб тайѐрланган қувурлар бир неча турга бўлинади: 1) бўйлама қиррали (8.14-расм, а); 2) кесилган қиррали (8.13-расм, б); 3) кўндаланг қиррали (8.13-расм, в); 4) спиралсимон қиррали (8.13-расм,г). Қирраларнинг самарадорлиги иссиқлик бериш коэффициенти (α) орқали белгиланади. Қиррали қувурлар ишлатилганда α нинг қиймати қирранинг баландлиги, шакли ва материалига боғлиқ бўлади. Агар α нинг қиймати юқори бўлиши шарт бўлмаса, пўлатдан тайѐрланган қирралардан фойдаланиш етарли бўлади, мабодо α катта қийматларга эришилиши зарур бўлган пайтда мисли ѐки алюминий қирраларни қўлланиш мақсадга мувофиқ 8.14-расм. Қиррали қувурлар: а) бўйлама қиррали; б) кесилган қиррали; в) кўндаланг қиррали; г) спиралсимон қиррали. бўлади. Қувурнинг ичидаги термик қаршилик катта бўлган пайтда чегара қатламни емирадиган ѐки гидробсимон ҳолатга келтирадиган турбулизаторлардан фойдаланилади. Турбулизаторлар сифатида турли қўшимчалар (спираллар, диафрагмалар, дисклар) ва насадкалар (ҳалқалар, шарлар) ишлатилади; булардан фойдаланилганда қувурнинг қаршилиги кўпаяди. 8.15-расмда оқимни гидробсимон ҳолатга келтиришга ѐрдам берадиган қўшимча (диафрагмали, дискли, спиралли) қувурлар кўрсатилган. Масалан, қувур ичига диафрагма ўрнатилганда оқим Rе=140 бўлгандаѐқ турбулент ҳолатга ўтади (қўшимчаси бўлмаган қувурда эса бу ҳолат Rе=2300 бўлганда юз беради). Демак, диафрагмали қувурда иссиқлик алмашиниш тахминан 4 маротаба тез боради. г в б а |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling