Том ёпма иссиқлик изоляциясини барпо этишда иссиқлик изоляцияси буюмларини сувдан ҳимоялаш учун гидроизоляция воситаларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Саноат ускуналари ва трубопроводларни иссиқлик изоляцияси. Саноат ускуналари ва трубопроводларни иссиқлик изоляцияси учун минерал пахта ва плиталар, шиша пахта ва плиталар, базалт ва асбест толали ва матолар каби ноорганик ва пенополиуретан, пенополистирол каби синтетик полимерлар асосидаги органик материаллардан тайёрланган буюмлар ишлатилади.
Буюмлар бир ва бир неча қатламли бўлиши мумкин. Бир турдаги буюм икки хил турдаги иссиқлик изоляцияси материалларидан ташкил топиши мумкин. Масалан, ички қатлам иссиқлик изоляцияси, ташқи қатлам эса қўшимча оловбардош ёки гидроизоляцион вазифаларни бажаради.
Монтаж ва трубопроводлар иссиқлик изоляциясида буюмлар плита, сегмент, қобиқ, ярим цилиндр, ўрама ва монолит қопламалар кўринишида ишлатилиши мумкин. Ушбу йўналишда асбест қоғоз ва картон, асбест шнур, шиша толали ва минерал пахтали шнурлар ва бойламлар ишлатилади.
Мастикали иссиқлик изоляцияси материаллари бевосита қурилиш майдонларида махсус қоргичларда тайёрланади ва юзаларга мастика ҳолида суркалади ёки чапланади. Мастикалар одатда қўлда қатлам-қатлам суркалади (14.4-расм).
14.4-расм. Трубопроводлар иссиқлик изоляцияси
а) Мастикали иссиқлик изоляцияси; б) Совелит асосидаги иссиқлик изоляцияси.
Каналсиз теплотрассалар қурилишида металл қувурлар пенополиуретан иссиқлик изоляцияси материаллари билан термо ва гидрозоляция қилиниши мақсадга мувофиқдир.
Полимер қувурлар иссиқлик изоляцияси. Биноларни марказлашган иситиш тизимларида иссиқлик 50% исроф бўлиши мумкин. Бунга сабаб иситиш тизимларида юқори сифатли иссиқлик изоляцияси материалларини ишлатилмаганлигидир. Каналли иситиш тизимларида шишапластик, минерал пахта, гидроизол ва цементли қоришма асосида сувоқлар ишлатилган. Ушбу муаммони завод шароитида металл қувирларга пенополиуретан (ППУ) ва пенополимерминерал (ПММ) иссиқлик изоляцияси материалларини қоплашдир. Металл қолипга металл қувур ўрнатиб, оралиқдаги бўшлиққа пенополиуретан массаси қуйилади, масса катта ички зўриқиш билан кўпириб, қувур атрофида иссиқлик изоляцияси қатламини ҳосил қилади. Қувур қўшимча равишди гидроизоляция қилиниши мумкин. Бундай каналсиз иссиқлик трассалари 30-40 йил хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |