Иссиқлик изоляцияси ва акустик материаллар умумий маълумотлар


Хоналарни иссиқлик изоляцияси


Download 290.92 Kb.
bet15/22
Sana27.03.2023
Hajmi290.92 Kb.
#1299902
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
14-боб. ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ ВА АКУСТИК МАТЕРИАЛЛАР

Хоналарни иссиқлик изоляцияси. Энергетик талаблар юқори даражада қўйилган биноларда иситиш тизимлари ва иссиқ сув таъминотида 70% самарадорлик полимер материаллар ишлатилиши билан боғлиқдир.Буларга иссиқликни қайтарадиган полиэтилен асосида тайёрланган ойнага елимланадиган пленкалар, ПВХ асосидаги деразалар ва плинтуслар, шишапакетлар учун бутилкаучукли изоляция, деворларни изоляцияси учун пенополистироллар, полипропилен асосидаги батареялар, пол ости иситиш тизимлари, эшик ва ромлар, трубопроводларда ишлатиладиган полуретанли иссиқлик изоляцияси материаллари ва бошқалар киради. Бутун дунёда энергиясамарадор бинолар қуриш ривожланмоқда. Европада 2010 йилда 1м2 37 квт-с энергия самарадорлик кўрсатгичи бўлса, ушбу катталик 2015 йилда 25 квт-с бўлиши меъёр сифатида белгиланди.
Тўсиқ конструкцияларини иссиқлик изоляцияси. Бу йўналишда иссиқлик изоляцияси материаллари асосан уч қатламли панеллар тайёрлашда ўрта қисмлари учун ишлатилади (14.2-расм).
14.2-расм. Уч қатламли ташқи девор панеллари турлари
а) ясси темирбетон плиталар билан қопланган; б) ўшанинг ўзи, қобиқли темирбетон плиталар; в) конструктив-безак листли материаллар билан қопланган (алюминий, асбоцемент, шишапластик билан); г) ўшанинг ўзи, ҳаволи қатлам қолдирилган; 1-ташқи қоплама; 2-ички қоплама; 3-иссиқлик изоляцияси буюми; 4-буғ изоляцияси.
Бунда осма панеллар тайёрлашда пенополистирол, пенополиуретан, фенол-формалдегид пенопласти, мипора каби ўта енгил ғовак пластмассалар, минерал пахта асосидаги бикр ва ярим бикр плиталар ва хусусий холларда арболит, фибролит каби буюмлар ишлатилади. Ноорганик ва органик иссиқлик изоляцияси буюмлари жамоат ва саноат бинолари том қисмини изоляциялашда кенг миқёсда қўлланилади (14.3-расм).
14.3-расм. Саноат буюмлари том қопламалари конструкциялари
а) Иссиқлик изоляцияли профилланган лист; б) “Монопанел”; 1-металл профилланган ёпма; 2-иссиқлик изоляцияси буюми; 3-битум мастикаси билан елимланган уч қаватли рубероид тўшалмаси; 4-пленкали полимер гидроизоляция қатлами.

Download 290.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling