Иссиқлик изоляцияси ва акустик материаллар умумий маълумотлар


Акминит ва акмигран плиталар


Download 290.92 Kb.
bet19/22
Sana27.03.2023
Hajmi290.92 Kb.
#1299902
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
14-боб. ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ ВА АКУСТИК МАТЕРИАЛЛАР

Акминит ва акмигран плиталар крахмал боғловчи асосида минерал пахта ёки шиша пахтадан олинган гранулалардан тайёрланади. Плиталар ишлаб чиқариш технологияси қуйидаги асосий жараёнлардан иборат: минерал пахтани гранулалаш, боғловчи моддани тайёрлаш, боғловчи ва гранулаларни аралаштириб қуйиш массасини тайёрлаш, буюмларни қолиплаш, қуритиш, безак ишларини бажариш (жилвирлаш, колибровкалаш, бўяш). Боғловчи таркиби крахмал, карбоксилметилцеллюлоза, бентонит кукуни ҳамда гидрофобловчи ва антисептик қўшимчалардан иборат бўлади. Ҳозирги кунда озиқ-овқат маҳсулоти бўлган крахмал ўрнини босувчи турли боғловчилар таклиф этилмоқда. Плиталар 300х300х20 мм ўлчамда ишлаб чиқарилади. Уларнинг ўртача зичлиги 320-360 кгм3, товуш ютиш коэффициенти 0,2-0,8. Плиталарнинг ўнг томони нураган оҳактош кўринишига ўхшатиб безак берилган ҳолатда тайёрланади.
Акминит ва акмигран плиталар нисбий намлиги 70% гача бўлган жамоат биноларини ички томонидан шипларни ва деворларни қоплаш учун ишлатилади. Плиталар кино-концерт заллари, ўқув юртлари аудиториялари ва ш.к. безашда кенг миқёсда қўлланилади. Акминит ва акмигран плиталар металл профиллар ёрдамида асосга тез ва осон маҳкамланади.
Ёғоч толали плиталар перфорацияланган ёки ариқчалар очилиб безатилган ҳолда ишлаб чиқарилади. Плиталар ўнг юзаси елимли ёки синтетик бўёқлар билан пардозланади. Улар 1200х1200 мм дан 3000х1700 мм гача, қалинлиги 2-25 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади.
Плиталарнинг ўртача зичлиги 200-250 кгм3, товуш ютиш коэффициенти камида 0,3-0,4. Ёғоч толали плиталар акустик ва безак материаллар сифатида жамоат ва маданий-маиший бинолар ичини пардозлаш учун ишлатилади.
Газсиликатбетон асосида товуш ютувчи плиталар ва “Силакпор” типидаги самарали плиткалар ишлаб чиқарилади. “Силакпор”нинг товуш ютиш коэффициенти 0,6-0,8, ўртача зичлиги 350-500 кгм3 атрофида, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 0,1 МПа.
Перфорацияланган акустик материалларга минерал пахта, шиша пахта тўшаклар, пенополиуретан типидаги ғовакли материаллар асосидаги қопламали буюмлар ва конструкциялар киради. Акустик материал ташқи томондан перфорацияланган пўлат листлар, гипс плиталар ва бошқа экран ҳосил қилувчи буюмлар билан ёпилади. Улар гигиена талабларига жавоб беради, оловбардош ёки қийин ёнади, пардозбоп, осон тозаланади. Бундай акустик плиталар жамоат ва маданий-маиший биноларнинг шиплари ва деворларини безаш учун ишлатилади.

Download 290.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling