Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
3-расм. Фойдали ахборотнинг сифат тавсифларининг таснифланиши
4
 
Молиявий ахборот прогноз қийматига ёки тасдиқлаш қийматига ёҳуд ҳар 
иккисига эга бўлса, у фойдаланувчиларнинг қарорларига аҳамиятли таъсир 
кўрсатишга қодир бўлади, яъни ўринли ҳисобланади. Агар ахборотдан келгуси 
натижа ва кўрсаткичларни баҳолаш ҳамда белгилашда асос сифатида фойдаланиш 
мумкин бўлса, бундай ахборот прогноз қийматига эга деб ҳисобланади. Шунингдек, 
агар ахборотдан аввал амалга оширилган баҳолашлар ва прогнозларни тасдиқлаш 
ёки ўзгартириш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлса, бундай ахборот тасдиқлаш 
қийматига эга деб ҳисобланади. 
 
ҳаққоний тақдим этиш. Молиявий ҳисоботда иқтисодий ҳодисалар 
рақамлар орқали акс эттирилади ҳамда сўзлар ёрдамида изоҳланади. Молиявий 
ахборот фойдали бўлиши учун у нафақат ўринли ахборотни ифодалаши, балки 
иқтисодий ҳодисаларнинг моҳиятини ҳам ҳаққоний (рўйи-рост) очиб бериши лозим. 
Кўп ҳолларда иқтисодий ҳодисанинг моҳияти ва унинг ҳуқуқий шакли бир хил 
бўлади. Шунингдек, айрим ҳолларда улар фарқланиши ҳам мумкин. Агар улар фарқ 
қилса, фақат ҳуқуқий шакли тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботга киритиш 
иқтисодий ҳодисани рўйи-рост ифодалаш деб ҳисобланмайди. Масалан, корхона ўз 
активини шартномага асосан сотсада, лекин унинг устидан назоратни сақлаб қолса, 
бу ҳодиса ҳуқуқий жиҳатдан сотиш операцияси сифатида расмийлаштирилсада, 
4
«Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси»га мувофиқ муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 
Фойдали ахборотнинг сифат тавсифлари 
Фундаментал (асосий) сифат 
тавсифлари 
Молиявий ахборотнинг фойдалилигини 
янада оширувчи сифат тавсифлари 
Ўринлилик 
Ҳаққоний тақдим этиш 
Таққосланувчанлик
Текширилувчанлик 
Ўз вақтида тақдим этилиши 
Тушунарлилик 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
257 
унинг иқтисодий моҳияти қарз олиш операцияси деб қаралади. Бу ҳолат, молиявий 
ҳисоботда қарз олиш операцияси сифатида кўрсатилиши керак бўлади. 
Юқорида таъкидланганидек, ўринлилик ва ҳаққоний (рўйи-рост) тақдим этиш 
молиявий ҳисобот ахборотларининг фойдалилигини таъминлайдиган фундаментал 
сифат тавсифларидир. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда уларга амал қилиниши 
шарт ҳисобланади. Ўринлилик ва ҳаққоний (рўйи-рост) тақдим этиш талабларига 
риоя қилган ҳолда тайёрланган молиявий ахборот қарор қабул қилувчилар учун 
фойдали бўлади деб фараз қилинади. Шу билан бирга, «Молиявий ҳисоботларни 
тақдим этишнинг концептуал асоси» молиявий ҳисобот ахборотларининг 
манфаатдор томонлар учун фойдалилигини янада оширувчи сифат талабларини 
белгилаб 
берган
(2-жадвал). 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling