Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Таҳлил ва натижалар
- Биринчи ёндашувдаги
2. Адабиётлар шарҳи. Тадқиқот ишида йирик иқтисодчи олимлар Қ.Х.Абдураҳмонов (2004), А.Ўлмасов (2014), А.Ваҳобов (2016), Ш.Ш. Шодмонов (2016), М.Қ.Пардаев (2007) ишлари тадқиқ этилди. Уларнинг иқтисодий самарадорликка берган таърифлари ўрганилди. Бундан ташқари тадқиқот ишида халқаро стандартлар ва хорижий иқтисодчи олимлар, жумладан С.Д. Предыбайло (2015), О.Е. Оборина (2020), Dheeraj Vaidya (2022) ва B. Jovanovic ларнинг (2022) қарашлари, берган таърифлари атрофлича таҳлил қилинди. Ушбу олимларнинг иқтисодий самарадорликка берган таърифлари улардаги асосий ғояларга қараб бир қанча ёндашувларга бўлинди. Ушбу таърифларнинг мазмун ва моҳияти таҳлил ва натижалар қисмида келтирилди. 3. Тадқиқот методологияси. Тадқиқотда илмий абстракция, танқидий ёндашув, таҳлил ва синтез, монографик кузатув, иқтисодий таҳлил, статистика ҳамда бухгалтерия ҳисоби усулларидан фойдаланилди. 4. Таҳлил ва натижалар. Биз тадқиқотлар жараёнида “иқтисодий самарадорлик” тушунчасига берилган таърифларни ўрганиб, бир қанча ёндашувлар мавжуд эканлигини эътироф этишимиз мумкин. Биринчи ёндашувдаги олимлар ишлари ва меъёрий ҳужжатларда иқтисодий самарадорлик натижа (самара) ёки олинган фойда билан ўлчанилади, соф фойда қанчалик катта бўлса самарадорлик ҳам шунча катта бўлади деб эътироф этишади. Жумладан: www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 244 Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “Самара бу натижа, оқибат, меваси, деб қаралади. Самарадор тушунчаси эса кутилган ёки ундан ортиқ самара берадиган, самарали, сермаҳсул” (1981) деб тавсифланган. Ўзбекнефтгаз иқтисодчи мутахассисларининг корхона фаолиятига берган хулсаси бўйича “Иқтисодий самарадорлик деганда бир йил давомида амалга оширилган тадбирлар тизими билан боғлиқ бўлган харажатларни улар натижасида олинган соф фойда билан таққослаш тушунилади. Сарфланган харажатлар эвазига олинган соф фойда қанча кўп бўлса, иқтисодий самарадорлик даражаси ҳам ошган ҳисобланади” (2022) деб таъриф берилган. А.Абдуғаниев ва бошқалар (2006) “Самарадорлик – у ёки бу тадбирларни амалга ошириш натижасида эришилган ютуқдир. “Иқтисодий самарадорлик” тушунчаси эса самарадорлик тушунчасидан кенгроқ тушунча бўлиб, у ўрганилаётган даврда (кун, ҳафта, ой, чорак, йил ва ҳакозо) амалга оширилган тадбирлар тизими билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳамда улар натижасида олинган соф фойда миқдори билан таққосланади” деб баҳолайди. Б.А.Абдукаримов, М.Қ.Пардаев (2007) томонидан эса: “…самарадорлик - бу содир бўлаётган бирор иқтисодий жараённинг қандай натижа билан якунланганини ифодалайди” деб изоҳ берилади. Р.Хусанов, Д.Ю.Дадабоев, Т.Ю.Дадабоевларнинг (2003) фикрига кўра, “Самара – қишлоқ хўжалигида ўтказилган у ёки бу тадбирларнинг оқибати, натижасидир. Иқтисодий самарадорлик – ишлаб чиқариш воситаларининг ва жонли меҳнатнинг қўлланилишидан олинган якуний фойдали самарани, жами сармоялардан эришилган натижани кўрсатишидир” С.А.Абдуҳамидов (2013) туризм самарадорлиги бўйича тадқиқотлар асосида “Туризм соҳасида иқтисодий самарадорлик – бу, туристик хизматлар кўрсатиш натижаси бўлиб, унинг асосий кўрсаткичи фойда ҳисобланади. Бу тушунчани кенгроқ маънода қуйидагича тушунишимиз мумкин: Туризмда иқтисодий самарадорлик – бу туристик хизматлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва туристларга кўрсатилган хизматлардан олинган натижанинг таққосланишини, яъни қанча сарфлаб нимага эришганини билдиради” деб тавсифлайди. Ушбу йўналишдаги таърифларнинг ижобий томони шундан иборатки, албатта самара фойда билан тавсифланади, агар фойда бўлмаса самарадорлик ҳам бўлмайди. Бизнинг фикримизча, фақат олинган натижа, яъни фойда самарадорлини белгиловчи ягона омил эмас. Қанча харажат ва ресурсларни жалб қилиб бу натижага эришганимизни баҳолаш муҳим аҳамият касб этади. Баъзан амалиётда, барча ресурслардан максимал фойдаланмаган ҳолда ҳам фойда олиш мумкин, чунки мувофиқлик тамойилига асосан фойда даромадлардан шу даромадларни олиш учун ҳисобланган харажатларни чегириш орқали топилади. Фойданинг ушбу методикада аниқланишидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки кам фойда олинган ҳолларда иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланилди, деб баҳолаб бўлмайди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling