Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

3. Тадқиқот методологияси.
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг фундаментал 
масалаларини тадқиқ қилишда илмий-тадқиқот методологиясининг назарий ва 
эмпирик тадқиқот методларидан фойдаланилди. 
4. Таҳлил ва натижалар.  
Корхонанинг ҳисоб тизими молия-хўжалик фаолиятида содир бўлаётган 
операцияларни рўйхатга олади, улар билан боғлиқ ахборотларни турлари бўйича 
гуруҳларга ажратган ҳолда умумлаштиради ва натижада тўпланган ахборотларни 
фойдаланувчиларга молиявий ҳисобот шаклида тақдим этади. Ҳисоб тизимида қайд 
этилган ва умумлаштирилган ахборотлар асосида молиявий ҳисоботда корхонанинг 
молиявий ҳолатини ҳамда фаолият натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар 
шакллантирилади. Бундай ахборотлар асосида корхонадан манфаатдор бўлган 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
253 
тарафлар муҳим иқтисодий қарорларни қабул қилади. Шу сабабли, корхоналар 
томонидан эълон қилинадиган молиявий ҳисобот инвестор ва кредиторларга 
инвестиция киритиш мумкин бўлган корхоналарни танлай олиши учун зарур бўлган 
барча муҳим ахборотларни бериши лозим. Бу жараёнда инвестор ва кредиторлар 
мақбул инвестиция объектини танлашлари учун турли корхоналарнинг молиявий 
ҳисоботларини 
таққослаш 
имконига 
эга 
бўлиши 
керак. 
Бундай 
таққосланувчанликни, молиявий ҳисоб юритиш ҳамда молиявий ҳисобот 
тайёрлашга оид стандартларни жорий қилиш орқали таъминлаш мумкин. Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IAS, IFRS) турли давлатларда жойлашган 
корхоналарниг молиявий ҳисоботларидаги тафовутларни йўқотиш ва уларнинг 
таққосланувчанлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Молиявий ҳисобот очиқ ҳужжат бўлганлиги сабабли унинг ахборотидан кенг 
доирадаги шахслар фойдаланиши мумкин. Ҳар бир фойдаланувчи молиявий ҳисобот 
ахбороти асосида ўзининг ёки ўзи вакили бўлган бошқа шахсларнинг манфаатлари 
доирасида муайян қарорларни қабул қилади. Молиявий ҳисобот ахборотидан кенг 
доирадаги шахслар фойдаланиши мумкин бўлса ҳам, у асосий фойдаланувчиларнинг 
ахборотга бўлган эҳтиёжларини имкон қадар қондириш мақсадида тайёрланади. 
«Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси»га кўра, мавжуд ва 
потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ҳамда бошқа кредиторлар молиявий 
ҳисобот ахборотларининг асосий фойдаланувчилари ҳисобланади (1-расм). 
Молиявий ҳисобот айнан унинг асосий фойдаланувчилари учун тайёрланади. 
Молиявий ҳисоботдан асосий фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжлари 
қуйидагича: 

инвесторлар ва потенциал инвесторлар киритилган ёки киритилиши 
режалаштирилаётган инвестицияларни фойда келтириш салоҳиятини ҳамда 
хавфсизлигини баҳолаш мақсадида корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини 
ўрганади. Жумладан, инвесторлар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда 
келтирилган ўтган ҳисобот даврларининг фаолият натижаларига қараб келгуси 
фойда ва зарарларни башорат қилиши мумкин. Шунингдек улар, пул маблағлари 
ҳаракати тўгрисидаги ҳисоботда келтирилган ахборотлар асосида ўзларининг 
инвестицион даромадларини пулга айланиш салоҳиятини башорат қилиш имконига 
эга бўлади. Инвесторлар ва потенциал инвесторлар молиявий ҳолат тўғрисидаги 
ҳисоботдан фойдаланиб, корхонанинг молиявий барқарорлигини аниқлаш асосида 
ўз инвестицияларининг хавфсизлигини ҳам баҳолашлари мумкин; 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling