Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
2-расм. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси тавсифи 3 «Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси»га кўра, молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг мақсади унинг асосий фойдаланувчиларига ҳисобот бераётган корхонани ресурслар билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилишда фойдали бўладиган молиявий ахборотлар билан таъминлашдан иборат. Шу билан бирга, унга мувофиқ молиявий ҳисоботнинг мақсади ҳисобот берувчи корхонанинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги молиявий ахборотни тақдим этишдан иборат ҳисобланади. Чунки, бундай ахборотлар молиявий ҳисоботдан 3 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси”га мувофиқ муаллиф томонидан ишлаб чиқилган 6 Корхона бошқарув ходимлари (менежмент) Ишончли ахборотга асосланган иқтисодий қарорларни қабул қилиш. Лекин, молиявий ҳисобот ахборотлари уларнинг корхона кундалик фаолиятини бошқариш жараёнида самарали қарорлар қабул қилишлари учун етарли бўлмайди. Шу сабабли, улар учун асосий ахборот манбаси бошқарув ҳисоби тизими ҳисобланади. 7 Рақобатчилар Рақобат жараёнида тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш. Рақобатчилар корхонанинг молиявий ҳисоботларини синчковлик билан ўрганади. Бироқ, компания рақобатчиларининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун молиявий ҳисобот тайёрламайди. Чунки, рақобатчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини имкон қадар қондирадиган ахборотларни тайёрлаш молиявий ҳисоботнинг мақсади ҳисобланмайди. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси тавсифи Молиявий ҳисобот тақдим этишдан мақсад Молиявий ҳисобот ва унинг мақсади Корхона тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш ва ёритиш тартиби Фойдали ахборотнинг сифат тавсифлари Молиявий ҳисобот элементларининг таърифи Молиявий ҳисобот элементларини баҳолаш ва тан олиш тартиби Ҳисоблаш тамойили тушунчаси Фаолиятнинг узлуксизлиги тушунчаси Капитал ҳамда капитални сақлаб туриш тушунчалари www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 256 фойдаланувчиларга: корхонанинг келгуси пул тушумларини баҳолаш ва башорат қилишда; корхона раҳбариятининг иқтисодий ресурсларни масъулиятли бошқариш фаолиятини баҳолашда фойдали бўлади. Шунингдек, ушбу ҳужжатга асосан сифат тавсифлари молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган ахборотни бошқалар учун фойдали бўлишини таъминловчи меъзонлардир (3-расм). Фундаментал сифат тавсифлари ҳам ўз навбатида иккига бўлинади: ўринлилик. Ҳар қандай ахборот ўринли бўлиши учун: ахборотдан фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган иқтисодий қарорларга таъсир қила олиши ҳамда иқтисодий қарорларга таъсир қилиши учун ўз вақтида тақдим этилиши лозим. Муҳимлилик тушунчаси ҳам ўринлилик сифат тавсифи доирасида ўрганилади. Муҳимлилик ахборотнинг ўринли бўлишига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Агар ахборотни тушириб қолдириш, нотўғри кўрсатиш ёки яшириш фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинадиган қарорларига таъсир кўрсатиши асосли тарзда кутилса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling