Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

5. Хулоса. 
Шундай қилиб, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг 
фундаментал 
масалаларини 
ўрганиш 
натижасида 
қуйидаги 
хулосалар 
шакллантирилди: 
биринчидан, молиявий ҳисоботлар унинг ахбороти асосида қарор қабул 
қилувчи шахслар учун фойдали бўлиши лозим. Корхоналарнинг яхши 
ташкиллаштирилган ва сифатли ҳисоб тизими молиявий ҳисоботнинг фойдали 
бўлишида муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли, корхоналар энг аввало ҳисоб тизимини 
тўғри йўлга қўйиши ҳамда унинг ишлашини доимий равишда танқидий баҳолаб 
бориши лозим; 
иккичидан, молиявий ҳисобот очиқ ҳужжат бўлиб, унинг ахборотидан кенг 
доирадаги шахслар фойдаланиши мумкин. Аммо, у асосий фойдаланувчиларнинг 
ахборотга бўлган эҳтиёжларини имкон қадар қондириш мақсадида тайёрланади. 
«Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси»га кўра, молиявий 
ҳисоботнинг асосий фойдаланувчилари мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз 
берувчилар ҳамда бошқа кредиторлар ҳисобланади; 
учинчидан, «Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси» 
молиявий ҳисобот халқаро стандартларини ишлаб чиқишнинг ҳамда молиявий 
ҳисоботларни тайёрлашнинг асосий ғоясини, тамойилларини ва тушунчаларини 
белгилаб беради. Унга кўра, молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг мақсади, 
унинг асосий фойдаланувчиларига ҳисобот бераётган корхонани ресурслар билан 
таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилишда, фойдали бўладиган молиявий 
ахборотлар билан таъминлашдан иборат бўлса, молиявий ҳисоботнинг мақсади 
ҳисобот берувчи корхонанинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, 
даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги молиявий ахборотни тақдим этиш 
ҳисобланади; 
тўртинчидан, «Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси» 
молиявий ҳисобот ахборотининг сифат тавсифларини белгилаб берган бўлиб, улар 
молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган ахборотни бошқалар учун фойдали 
бўлишини таъминловчи асосий меъзонлар ҳисобланади. Молиявий ҳисобот 
ахборотининг сифат тавсифлари фундаментал ҳамда молиявий ҳисобот 
ахборотининг фойдалилигини янада оширувчи меъзонларга ажратилган. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling