Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-жадвал  Молиявий ахборотнинг фойдалилигини янада оширувчи сифат тавсифлари


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

2-жадвал 
Молиявий ахборотнинг фойдалилигини янада оширувчи сифат тавсифлари
5
 
№ 
Таснифланиши 
Изоҳ 

Таққосланувчанлик 
(қиёсийлик) 
Молиявий ахборотнинг таққосланувчанлиги унинг 
фойдаланувчисида қуйидаги имкониятларнинг мавжуд 
бўлиши кераклигини англатади: корхонанинг турли 
даврлар учун тайёрланган молиявий ҳисоботларини бир 
бирига таққослаб ўрганган ҳолда корхона фаолияти 
натижалари ҳамда молиявий ҳолатининг даврлар бўйича 
ўзгариш трендини аниқлаш; турли корхоналарнинг 
молиявий ҳисоботларини солиштириб ўрганиш асосида 
муайян корхонанинг молиявий ҳолати ҳамда фаолият 
натижаларини бошқа корхоналарга нисбатан баҳолаш. 
Молиявий ҳисобот ахборотлари таққосланувчан бўлиши 
учун уларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича қоидалар 
турли даврларда изчиллик билан қўлланилиши, бу 
қоидаларда ўзгаришлар бўлганда молиявий ҳисоботнинг 
изоҳлар бўлимида ўзгаришнинг моҳияти ҳамда молиявий 
ҳисобот элементларига таъсири очиб берилиши лозим. 
2 Текширилувчанлик 
Молиявий ахборотнинг текширилувчан бўлиши унинг 
иқтисодий ҳодисани ҳаққоний ифода этаётганлигига 
фойдаланувчиларни 
ишонтиришга 
ёрдам 
беради. 
Текширилувчан молиявий ахборот уни ўқиш бўйича 
малакага эга бўлган, бир-биридан мустақил шахсларга шу 
ахборотни ўрганиш асосида унинг ҳаққоний тақдим 
этилганлиги юзасидан умумий фикрга келиш имконини 
беради.
Текширилувчанлик бевосита ёки билвосита бўлиши 
мумкин. 
Бевосита 
текширилувчанлик 
молиявий 
ҳисоботда акс эттирилган сонли ёки изоҳ кўринишидаги 
бошқа ахборотни бевосита кузатиш йўли билан 
текшириш имконияти мавжуд бўлишини англатади. 
Билвосита текширилувчанлик молиявий ахборотни 
тайёрлашда қўлланилган модель, формулалар ва бошқа 
усуллардан фойдаланиб молиявий ҳисоботга киритилган 
кўрсаткичнинг тўғрилигини текшириш имконияти 
мавжудлигини билдиради.
5
«Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси»га мувофиқ муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
258 

Ўз вақтида тақдим 
этилиши 
Молиявий ахборот ўз вақтида тақдим этилгандагина 
қарор қабул қилувчи учун фойдали ҳамда аҳамиятга эга 
бўлиши мумкин. Ахборот эскирган сари унинг 
фойдалилиги пасайиб боради. Масалан инвестор 
корхонага инвестиция киритиш бўйича қарор қабул 
қилаётганда унга корхонанинг уч йил олдинги молиявий 
ҳисоботларидан кўра охирги ҳисобот йилига тегишли 
молиявий ҳисоботлари аҳамиятли ва фойдали бўлади.

Тушунарлилик 
Тушунарлилик молиявий ахборотнинг тақдим этиш 
шаклига 
ҳамда 
фойдаланувчиларнинг 
молиявий 
ахборотни ўқиш ва тушуниш кўникмасига эга бўлишига 
боғлиқ бўлади. Ҳисобот берувчи шахс молиявий 
ҳисоботда ахборотларни тушунарли тарзда таснифлаши
акс эттириши ва стандардларда белгиланган ҳолларда 
тегишли изоҳларни ҳам ҳисоботга киритиши зарур. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling