Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
III СОН. 2023
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 251 рўйхатдан ўтказиш ҳамда тугатиш тизимини соддалаштириш, солиқ тизимини такомиллаштириш, инвесторлар учун ишончли ахборот олиш механизмларини шакллантириш йўналишларида фаол ислоҳотларни олиб бормоқда. Хусусан, бизнес субъектларининг фаолияти тўғрисида барча инвесторларга сифатли ахборот тақдим этиш тизимини яратишга қаратилган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ни (2023) амалиётга жорий этилганини таъкидлаб ўтиш мумкин. Молиявий ҳисобот халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикасида жорий этилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 - йил 24 февралдаги ПҚ-4611- сон «Молиявий ҳисобот халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим ҳуқуқий асосларни белгилаб берди. Ушбу қарорга биноан акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиши ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаши мажбурий қилиб белгиланди. Ҳозирги кунда акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар ўзларининг миллий қонунчилик асосида ташкил этилган бухгалтерия ҳисоби тизимини молиявий ҳисобот халқаро стандартларига мувофиқлаштириш бўйича амалий ишларни олиб бормоқдалар. Юқорида санаб ўтилган юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисоби тизимини молиявий ҳисобот халқаро стандартлари асосида қайта ташкил этишда мутахассислар томонидан халқаро стандартлар асосида тайёрланадиган молиявий ҳисобот билан боғлиқ фундаментал масалаларга эътибор бериш ва уларни тўғри талқин қилиш муҳим аҳамиятга эга. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling