Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-жадвал  Иқтисодий ресурс кўринишидаги активларнинг таркиби


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

1-жадвал 
Иқтисодий ресурс кўринишидаги активларнинг таркиби  
Активлар таркиби 
Оборотдан 
ташқари ёки оборот 
активлари 
Табиий ресурслар 
Оборотдан 
ташқари актив 
Ер, бино ва машина ва асбоб-ускуналар 
Оборотдан 
ташқари актив 
Номоддий активлар 
Оборотдан 
ташқари актив 
Молиявий активлар 
Оборот (жорий) 
активлар 
Инвестициялар 
Оборотдан 
ташқари актив 
Биологик активлар 
Оборотдан 
ташқари актив 
Захиралар 
Оборот (жорий) 
активлар 
Савдо ва бошқа олинадиган счётлар 
Оборот (жорий) 
активлар 
Пул маблағлари ва пул эквивалентлари 
Оборот (жорий) 
активлар 
Биз учинчи йўналишдаги олимларнинг фикрига қўшилган ҳолда 
таъкидлашимиз лозимки, албатта иқтисодий самарадорлик иқтисодий ресурслар 
билан боғлиқ, уларни оптимал тақсимлаш, ресурслар таркибига кирувчи ҳар бир 
турдаги активлардан самарали фойдаланиш, ортиқча чиқимларга, йўқотишларга, 
бузилишларга ва бошқа турдаги самарасиз камайишларига йўл қўймасликни 
англатади.


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
248 
Юқоридаги таърифларни ўрганиш асосида биз иқтисодий самарадорлик 
тушунчасига қуйидагича такомиллашган муаллифлик таърифни келтирамиз.
Иқтисодий самарадорлик деганда юқори даромад олиш, иқтисодий 
ресурсларни оптимал тақсимлаш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш, иш бажариш ва 
хизматлар кўрсатиш харажатларини оптималлаштириш, ортиқча чиқимлар ва 
йўқатишларни минималлаштиришга эришиш ҳамда ресурслар кирими ва 
фойдаланилишининг оқилона комбинацияси, шунингдек самарали бошқарувни 
ташкил этиш, инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали сарфланган 
ресурслар ва харажатларнинг пул бирлига тўғри келадиган натижа (фойда ёки 
самара)ларни ҳамда самарадорик кўрсаткичлари тизимининг меъёрида ва ундан 
ортиқ бўлишини таъминлашга айтилади.
Ушбу таъриф бир қанча хусусиятларга эга. Биринчидан, таърифда юқори 
даромадликни таъминлаш эътироф этилган. Бунинг учун эса максимал ишлаб 
чиқариш ҳажмини ташкил этиш, маҳсулотларни сотиш жараёнини оптимал ташкил 
этиш, нархларни оптималлаштириш, одатдаги фаолиятидан ташқари даромадлар 
олишга 
эътиборни 
қаратишни 
англатади. 
Даромадларнинг 
максимал 
кўпайтиришнинг барча имкониятлари йўлга қўйилиши керак. Иккинчидан, юқори 
самарадорликка 
эришиш 
учун 
харажатларни 
минималлаштириш 
керак. 
Стандартдан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик керак. Бундан ташқари 
материалларнинг бузилиши ва бошқа йўқотишларни камайтириш керак. Уларни 
меъёрида бўлишини таъминлаш лозим. Учинчидан, русурслардан оқилона 
фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, жумладан мавжуд бинолар, машина ва асбоб-
ускуналар ва бошқа активлардан самарали фойдаланиш керак. Икки смена ишни 
ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Бўш турган бино, станок, машина ва асбоб-ускуна 
бўлмаслиги керак. Тўртинчидан, инсон ресурслари ва интеллиектуал мулкдан 
самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали юқори меҳнат унумдорлигига 
эришиш лозим. Меҳнат унумдорлиги – иқтисодий самарадорликни таъминлашнинг 
бош омилидир. Бешинчидан, юқорида санаб ўтилган ресурслар ҳамда харажатлар 
ва меҳнат русурсларидан самарали фойдаланиш албатта сарфланган ресурслар ва 
харажатларлар бирлигига тўғри келадиган фойда суммаси ва самарадорликнинг 
комплекс кўрсаткичларини меъёрда ва ундан ортиқ бўлишини таъминлашга хизмат 
қилади.
Ушбу такомиллашган муаллифлик таърифи иқтисодий самарадорликнинг 
барча жиҳатларини ўзида қамраб олади ва унинг иқтисодий адабиётларга жорий 
қилиниши 
уларнинг 
мазмунини 
бойитишга, 
халқаро 
стандартларга 
мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling