Issn: 2181-2489 volume 2
Keywords: ecology, nature, organism, evolution, ecological environment
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
ekologiyada-mu-it-va-omillar-tushunchasi-ularning-mo-iyati-evolyutsion-zharayonda-tutgan-rni
- Bu sahifa navigatsiya:
- АСОСИЙ ҚИСМ
- Экологик омил.
Keywords: ecology, nature, organism, evolution, ecological environment.
КИРИШ Тирик организмларнинг ҳаёти ўзгармаган шарт-шароитлар ва таъсирларда (барқарор ҳолатида) мувозанати ўзгармайди, аксинча, муҳитнинг шарт- шароитлари ва таъсирлар бузилганда мувозанатсиз ҳолат келиб чиқади. CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCH ISSN: 2181-2489 VOLUME 2 ǀ ISSUE 7 ǀ 2022 Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63) Passport: http://sjifactor.com/passport.php?id=22230 286 UZBEKISTAN | www.caajsr.uz Экологик муҳитнинг бузилиши атмосферанинг ер ости сувларининг ифлосланиши, қаттиқ чиқинди моддаларининг тўпланиши ва озуқанинг заҳарланиши, шовқинларнинг кўпайиши, радиофаол моддалар ва бошқаларнинг таъсирини ортиб боришида кўринади. Инсон табиат қонунларини чуқурроқ ўрганиш ўрнига ҳаёт муҳитини тезкорлик билан бузиб ифлослантира бошлади. АСОСИЙ ҚИСМ Тирик организмлар тўртта асосий муҳитларда тарқалган. Улардан иккитаси, яъни сув ва ҳаво муҳитлари ўлик; тупроқ муҳити орқали ва организм (муҳит сифатида) тириклик хусусиятларига эга. Ҳар бир ҳаёт муҳити қуйидаги яшаш жойлари сифатида учраши мумкин: чучук ва шўр сув, кўлмак ва оқар сув, чуқур ва саёз, илиқ ва совуқ ва ҳ. Тирик организмлар бир-бириларидан фарқ қилувчи ўзига хос тўртта муҳитда тарқалган экан, улардан бири ҳисобланган сув муҳитда дастлабки ҳаёт келиб чиққан. Кейинчалик тирик организмлар қуруқликка чиқиб, тупроқ ҳосил бўлишида қатнашган ва уни эгаллаган. Шунингдек, ҳаво ва бошқа бир тирик организмнинг ичида ёки сиртида ҳам тарқалгандир. Демак, бизга маълум бўлган тирик табиат ва унинг таркибий қисмлари ҳисобланган замбуруғлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар ана шу муҳитларда яшашга мослашган. Демак, яшаш муҳити табиатнинг бир бўлаги бўлиб, тирик организмларни ўраб туради, улар ўзаро бирликдадир. Бундай алоқасиз яшаш мумкин эмас. Организмларнинг муҳитга мослашуви адаптация (кўникма) деб аталади. Кўникма ҳосил қилиш ҳар қандай организмнинг яшаб кетишидан сўнг кўпайишидан далолат беради. Кўникма жараён турларнинг эволюцияси даврида ҳосил бўлган ва у билан бирга ўзгариб туради. Муҳит организмнинг физик қобиғи ҳисобланиб, ҳар қандай физик-кимёвий ва бошқа омилларни мажмуидан иборат. Организмнинг атроф-муҳити хилма-хил бўлади. У вақт ва маконда кўпдан-кўп элементлар, ҳодисалар ва шарт-шароитлардан ташкил топган. Экологик омил. Бу тирик организмларга, жуда бўлмаса уларни алоҳида ривожланиши даврининг бирида бевосита таъсир ўтказишга қодир бўлган муҳит шароитидир. Омил организмга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Аммо тарихий, географик омиллар тирик организмларга тўғридан-тўғри таъсир этмайди. Бирор бир жойнинг денгиз сатҳидан абсолют баландлиги, тоғликларнинг қиялик, бурчаксимон сув ҳавзасининг чуқурлиги каби омиллар шундай хусусиятга эга. Улар тирик организмларга тўғридан-тўғри таъсир этмай, балки билвосита таъсир этган ҳолда бош омиллар, яьни ҳарорат, босим ва бошқаларни таъсир этиш хусусиятини ўзида акс эттиради[1, 16]. CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCH ISSN: 2181-2489 VOLUME 2 ǀ ISSUE 7 ǀ 2022 Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63) Passport: http://sjifactor.com/passport.php?id=22230 Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling