Issn: 2181-2489 volume 2


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana24.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1291136
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ekologiyada-mu-it-va-omillar-tushunchasi-ularning-mo-iyati-evolyutsion-zharayonda-tutgan-rni

 
287 
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
 
 
Шундай қилиб, ҳозирги вақтда экологик омиллар келиб чиқишига, 
вақт бўйича, муҳитга, ҳарактерига, объектга таъсир этишига ва бошқа 
томонларини ҳисобга олиб таснифланади.
Биз экологик омилларни абиотик (ўлик табиатнинг таъсири), биотик (тирик 
организмлар билан боғлиқ бўлган таъсир) ва антропоген (инсоннинг фаолияти
ва натижасида келиб чиқадиган таъсир) омилларга бўлиб ўрганамиз. 
Абиотик омилларга (қуруқлик биоценозларига) қуйидагилар киради:
А) иқлим, ёруғлик, ҳарорат, ҳаво, намлик, ёғинлар, тупроқ намлиги, ҳаво 
намлиги; 
Б) эдафик (ёки тупроқ грунт)-тупроқнинг механик ва кимёвий таркиби,
тупроқларнинг физик хоссалари ва бошқалар;
В) топографик (ёки орографик)-рельеф шароити. Сувдаги тирик 
организмларга асосан гидрологик омиллар мажмуи таъсир этади.
С) зооген - ҳайвонларнинг (озиқланиши, пайхон қилиши ва бошқа 
механик таъсирлар, чанглатиш, мева ва уруғларни тарқатиши), муҳитга 
таъсир этиши каби таъсирлар. 
Антропоген омиллар инсоннинг фаолияти натижасида келиб чиқадиган 
омиллардир. Антропоген таъсир натижасида тирик организмлар яшаш 
муҳитининг ўзгариши ўз навбатида экотизимларнинг таркибий қисмлари 
ўртасидаги боғланишларнинг бузилишига, инқирозига юз тутишига (чўлларни 
ўзлаштириш, ўрмонларни кесиб юбориш, пичан ўриш, тупроқ ва ҳавони саноат 
чиқиндилар, заҳарли кимёвий моддалар, маиший чиқиндилар билан 
ифлослантириш ва заҳарлаш) олиб келади, 
Атроф-муҳитнинг абиотик омиллари иқлимий тупроқ ва замин 
омилларидан иборат. Бу омиллар бир-бирига ва тирик организмларга таъсир 
ўтказувчи кўпдан-кўп ҳаракатчан элементлардан ташкил топган. 
Асосий иқлимий омиллар қуйидагилардир: 
1. Қуёшнинг бўшлиққа электромагнит тўлқинлари кўринишида 
тарқалувчи нурли энергия. Қуёш радиация энергиясида 99% ультрабинафша
инфрақизил фотосинтезда эса тўқ сариқ нурлар муҳим роль ўйнайди. 
Ер сатҳи қуёш энергиясини нафақат ютади, балки қисман уни қайтаради 
ҳам. Маълумки, оқ ранг қорага нисбатан нурни жадалроқ қайтаради, ҳарорат 
намликнинг умумий ҳолати нурни ютишга боғлиқ. Чунончи тоза қор қуёш 
радиацияси энергиясини тахминан 80-95% ини, ифлосланган қор 40-50%, 
қора тупроқ ер 5, игнабаргли ўрмон 10-15% ини қайтаради 
2. Ер сатҳининг ёритилганлиги, ернинг айланиши натижасида кундуз 
(ёруғлик) ва кеч (қоронғулик) алмашиниб туради. Ёритилганлик барча 


CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL 
OF SCIENTIFIC RESEARCH 
ISSN: 2181-2489 
VOLUME 2 ǀ ISSUE 7 ǀ 2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63) 
Passport: 
http://sjifactor.com/passport.php?id=22230
  

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling