Issn: 2181-2489 volume 2


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana24.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1291136
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ekologiyada-mu-it-va-omillar-tushunchasi-ularning-mo-iyati-evolyutsion-zharayonda-tutgan-rni

 
289 
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
 
 
сувўтлар билан замбуруғларни, дуккакли
ўсимликлар илдизида яшовчи 
туганак бактерияларни кўрсатиш мумкин. 
Ҳайвонларда эса молюска чиғаноғи ичига кириб яшовчи қисқичбақа 
билан, актиний чумоли билан ўсимлик битларни ўртасидаги алоқаларни 
мисол сифатида келтириш мумкин. 
Организмлардан бири қандайдир фойда кўради, бу ҳол иккинчи 
организм учун унча зарар кўрмаса комменсализм туридаги алоқа келиб 
чиқади. 
Организмлар ўртасидаги кенг тарқалган биотик муносабатларнинг 
муҳим тури йиртқичлик ҳисобланади. Бунда бир тур иккинчи турни йўқ 
қилади. Мисол тирик организмларни тўғридан-тўғри таъсир этиб ёки 
яшаш шароитини ўзгартириб уни тарқалишига ёки қирилиб йўқ 
бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. Инсон камида 70 млн йил мобайнида 
таркиб топган дунё манзарасини тарих ўзгартириб юборди, унинг тирик 
организмларга салбий таъсири натижасида ер юзида кўплаб ўсимлик ва
ҳайвон турлари йўқолиб кетди.
Муҳит организмнинг физик қобиғи ҳисобланиб, ҳар қандай муҳит 
физик, кимёвий ва бошқа омилларнинг мажмуи сифатида намоён бўлади. 
Омил тирик организмларга тўғридан-тўғри таъсир этувчи муҳитнинг 
айрим таркибий қисмидир. Демак, экологик омилни тирик организмлар 
мослашиш реакциялари орқали жавоб берадиган ҳар қандай муҳитнинг 
шарт-шароити деб қараш керак. 
Экологик омиллар жуда хилма-хил. Шунинг учун уларнинг 
тавсифланиши зарур бўлади. Экологик омиллар тирик организмларга 
турлича таъсир кўрсатади. Яъни бири қўзғатувчи бўлиб, бунда уларда 
мослашувнинг физиологик биокимёвий функциялари ўзгаради, бирон 
чегараловчи бўлса бу муҳитда мутлақ яшай олмайди, бирон 
модификация бўлиб танада ўзгаришлар рўй беради. 
Экологик омилларнинг турлича бўлишига қарамай, уларни 
организмга таъсир этишига кўра (уларда жавоб реакциялари бўйича) 
умумий қонуниятларни кўрамиз: 
Оптимум қонуни: Ҳар бир омил организмларга маълум даражагача 
ижобий таъсир кўрсатади, аввало таъсир этиш унинг кучига боғлиқ. 
Омилнинг етишмаслиги ҳам, ортиқчаси ҳам индивидуал салбий 
таъсир этади. Агар омил ижобий таъсир кўрсатса, экологик омил оптимал 
даража деб аталади. Оптимумдан четга чиқишга ўша омил танани нобуд 
қилишга олиб келади. Бу ҳолатни одатда максимал ёки минимал чидаш 


CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL 
OF SCIENTIFIC RESEARCH 
ISSN: 2181-2489 
VOLUME 2 ǀ ISSUE 7 ǀ 2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63) 
Passport: 
http://sjifactor.com/passport.php?id=22230
  

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling