Issn 2181-7200 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 146.26 Kb. Pdf ko'rish
|
farpi maqola
МЕХАНИКА
96 Scientific-technical journal (STJ FerPI, ФарПИ ИТЖ, НТЖ ФерПИ, 2022, T.26, №3) Энг рационал торайиш бурчаги 60 градус [3,4,5,6,7,8,9] бўлади(1.1-расм). Е.Стефанов [10] тавсиясига кўра ҳаво қувури бўғзи ўлчамларини аниқлаймиз. Бу ерда: b k – ҳаво қувури оғзининг торайиш масофаси, мм; α – торайиш бурчаги, град; d- ҳаво қувури диаметри, мм. Чизмага кўра 90–α=30 град. У ҳолда АВС учбурчак битта бурчаги 90 град бўлса, учинчи бурчаги 60 град бўлади. У ҳолда: Буларга кўра, ҳаво қувури бўғзи аэродинамик қаршилигини камайтириш учун унга баландлиги b k = 0.2 d, кичик асоси d, катта асоси (2 b k / + d)га тенг бўлган конус маҳкамлашкерак.Бунга кўра, агарҳаво қувури диаметри: - 400 мм бўлса, конус баландлиги b k = 0.2 d = 80 мм,кичик асоси d = 400 мм,катта асоси D = 2 b k / + d= 492 мм; - 355 мм бўлса, конус баландлиги b k = 0.2 d = 71 мм, кичик асоси d = 355 мм, катта асоси D = 2 b k / + d = 437 мм; -315 мм бўлса, конус баландлиги b k = 0.2 d = 63 мм, кичик асоси d = 315 мм, катта асоси D = 2 b k / + d = 388 ммли конуслар зарур бўлади. Пневмотранспорт қувури (2-расм), конструкцияси муайян узунликдаги қаттиқ материалдан тайёрланган цилиндр бўлиб, унинг стационар жойлар учун мўлжалланган ва кўчириладиган турлари бор. Аввал кўрилгани каби пахта саноатида асосан 2– 3 мм қалинликдаги ички диаметри 400 мм бўлган пўлат ҳаво қувури пахта хомашёсини ташиш учун, 500 - 600 мм диаметрли ҳаво қувури жин машинасидан чиққан пахта толасини ташиш учун ва сепаратордан кейин вентиляторгача ва вентилятордан чанг тозалагич циклонларгача бўлган масофада ҳаво ўтказиш учун ишлатилади. 1-расм. Ҳаво қувури кириш қисми конструкцияси. 2 – расм. Пахта тозалаш корхоналари пневмотранспорт ускунасида қўлланадиган стационар ва кўчириладиган ҳаво қувурлари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling