Issn 2181-7200 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 146.26 Kb. Pdf ko'rish
|
farpi maqola
Калит сўзлар: пневмотранспорт, кўндаланг кесим юзаси, рационал торайиш бурчаги, қувур,
пахта, вентилятор, цилиндр, аэродинамик куч, циклон, конуссимон қувур. Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш саноати муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда Республикамизнинг пахта тозалаш саноати корхонаси давлат дастури асосида тубдан қайта таъмирланиб, корхоналари модернизация қилинди, замонавий техникалар билан жихозланди. Сўнги йилларда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад- маҳсулот сифатини дунё бозори талаблари даражасида яхшилаш, унинг таннархини камайтириш орқали пахта махсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир. Маҳсулот сифати ва таннархи уни қайта ишлаш технологик жараёнининг ҳар бир босқичида шаклланади. Бунда жараённинг биринчи бўғини ҳисобланган, уни хом ашё билан таъминлаш босқичининг ўрни катта. Пахтани қайта ишлаш технологиясини хомашё билан таъминлаш, пахта тозалаш корхоналарида пневмотранспорт ускунаси ёрдамида амалга оширилади. Ҳаво қувури содда конструкцияли қурилма бўлгани ҳамда уларда ўзгартириладиган, бошқариладиган қисмларнинг йўқлиги туфайли, уларни синовдан ўтказиш, уларнинг вақт бирлиги ичида керакли пахта массасини ўтказиб бера олиш қобилиятини аниқлаш билан чекланади. Шунинг учун, пахта пневмотранспортига унинг иш режимини кўрсатиб турувчи ўлчов асбоблари ўрнатилиши мақсадга мувофиқ. Ҳаво ва пахта аралашмаси ҳаво қувурига кириб келишида ҳаво қувури оғзи қаршилик кучини енгиб ўтиши керак бўлади. Бу кучни ҳаво қувурига кириб келаётган ҳавонинг ўзи юзага келтиради. Амалиётнинг кўрсатишича, ҳаво қувурининг оғзига кираётганда оқим кўндаланг юзаси тораяди ва оқим билан ҳаво қувури девори ўртасида бўшлиқ ҳамда бу бўшлиқда ҳаво уюрмаси пайдо бўлади. Бу уюрма ҳаво қувурига ҳаво ва материалнинг киришига тўсқинлик қилади. Агар, 1- расмга эътибор берсак, унда оқимнинг торайиши қора чизиқ билан кўрсатилиб, оқимнинг кўндаланг ўлчами ҳаво қувури диаметри d дан кичик бўлган d с диаметргача торайиши кўзга ташланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича [1] ҳаво қувури бўғзидаги коридор d c = 0.5d гача, яъни ҳаво қувури ички диаметрининг ярмигача қисқаради. Бу ҳолатни бартараф қилиш учун ҳаво қувури оғзини муайян радиус остида кенгайтириш ёки уни конус шаклида тайёрлаш тавсия этилган [2]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling