Issn 2181-7200 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 146.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana18.06.2023
Hajmi146.26 Kb.
#1584046
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
farpi maqola

МЕХАНИКА
Scientific-technical journal (STJ FerPI, ФарПИ ИТЖ, НТЖ ФерПИ, 2022, T.26, №3) 97 
Стационар ҳаво қувури ҳар икки учи ҳаво қувури мустаҳкамлигини таъминлаш ва уни 
бошқа ҳаво қувурларига улаш учун хизмат қиладиган айлана гардишларга пайвандланади 
(2-расм, а шакл). Бунда ҳаво қувури ўзаро пайвандлаш ёки кертикли бирикма (болт-гайка) 
ёрдамида бириктирилиб, турли узунликдаги трассалар ҳосил қилинади. Ҳаво қувурининг 
кўчиб турадиган қисми учун эса ҳаво қувурларининг бир томони ўзидан кейинги ҳаво 
қувурининг ичига кириб турадиган қилиб, конус шаклида тайёрланади (2-расм, б шакл). 
Кўчадиган ҳаво қувурларининг учини конус шаклида, бошқасининг ичига кириб 
турадиган қилиб тайёрланганда конус учи диаметри ҳаво қувури диаметридан кичик бўлади 
ва бу ҳолат ҳаво қувури кўндаланг кесимининг торайишига сабаб бўлади. Бир неча ўн метр 
масофадаги ҳаво қувури учи шу кўринишда бўлиши шунча масофадаги трасса гидравлик 
қаршилигининг ортиши, герметиклигининг камайишига ва ҳаво қувуридаги босим кучи 
пасайиб, ҳаво қувури бошида тиқилишларнинг кўпайишига олиб келади. 
Ҳаво қувурига ташқаридан ҳаво сўрилиши юқоридаги салбий самарани янада 
орттиради ҳамда пневмотранспорт таъсир радиусини камайтиради. 
Назарий тадқиқотлар 400 мм диаметрга эга бўлган ҳаво қувурларининг материал 
ўтказиш қобилияти соатига 60 тоннагача боришини, саноатда қўлланадиган машиналарнинг 
ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиқиб, ички диаметри 355 мм ва 315 мм бўлган стандарт 
ҳаво қувурларидан бемалол фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди. Бундай ҳаво қувури
чўкиш тезлиги паст бўлган юқори намлик ва зичликка эга бўлган пахта хомашёсини 
ташишда 19 тонна, чўкиш тезлиги юқори бўлган пахта хомашёсини ташишда 40 тоннагача 
пахта ўтказа олиши аниқланди.315 мм диаметрли ҳаво қувури Фарғона вилояти Қува пахта 
тозалаш корхонаси механик устахонасида, корхона мутахассислари томонидан тайёрланиб, 
пневмотрассанинг кўчма қисмига ўрнатилди ва муваффақиятли ишлатиб келинмоқда. Шу 
билан бирга пахтани пневмотранспортда ташишдаги энергия сарфи ҳаво қувури диаметрига 
каррали боғлиқ экани аниқланди. Бунда, масалан ҳаво қувури диаметри бир бирликка ошса 
ундаги энергия сарфи унга каррали равишда ошишини кўрсатади. 
Кичик диаметрли ҳаво қувурларидан фойдаланишдаги асосий муаммо ташиладиган 
материални ҳаво қувури ичига олиб кириб олишдадир. Бундай ҳаво қувурларининг 
аэродинамик қаршилиги юқори бўлгани учун, айниқса материал ҳаво қувурига кираётганда 
катта қаршилик кўрсатади ва кўпинча ҳаво қувури бўғзи материалга тиқилиб қолади. Бу 
ҳолатни баратараф қилиш учун ҳаво қувури бўғзи аэродинамик қаршилиги паст бўлган 
конструкциясини ишлаб чиқдик. 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда биз 400 мм диаметрли ҳаво қувурларини 
ички диаметри 355 мм ва 315 мм бўлган стандарт ҳаво қувурларига алмаштиришни таклиф 
этдик. Шу билан бир қаторда пневмотрассанинг мобил (кўчма) қисми учун, шунингдек, 
қувур оғзи аэродинамик қаршилигини камайтириш ҳамда кўчма қувурларни бири-бирига 
улаганда унинг ички юзаси текис бўлишини таъминлаш учун ҳаво қувури оғзини 
кенгайувчи, иккинчи учини эса тораювчи қилиб, бир хил ўлчамдаги конуслар шаклида 
тайёрланган, тез алмаштириладиган ҳаво қувури конструкцияси ишлаб чиқилди. Унинг 
афзаллик томони конус қисми кичик асосининг ҳаво қувури ишчи диаметри билан бир хил 
ўлчамга эга эканлигидир. Бу хусусият ҳаво қувури конус қисмининг ҳаво қувури ўзаро 
уланганда уларнинг ишчи юзаси тўсилмаслигини ва аэродинамик қаршилигини 
оширмаслигини таъминлайди. Шу билан бирга бу ҳаво қувури учи воронкасимон бўлгани 
учун унинг аэродинамик қаршилик коэффициенти паст бўлиб, ҳаво қувурига ҳаво ва пахта 
киришида кам тўсқинлик қилади. 
Пневмотранспорт қувури мобил қисмида фойдаланиш учун учлари конус шаклида 
бўлган ҳаво қувури схемаси 3– расмда келтирилган. Аслида, бунга ўхшаш техникавий 
ечимлар илмий ва ўқув адабиётларида кўп учрайди. Таклиф этилаётган ҳаво қувурининг 
фарқи унинг ҳар икки учи бир хилдаги кесик конус шаклида тайёрланганлигидадир. Бу 
хусусият унга қаерга уланишидан қатъий назар ҳаво қувурининг оғзи воронкасимон бўлиб 
қолаверишини ва аэродинамик қаршилиги минимал бўлишини таъминлайди. Кўплаб олим ва 



Download 146.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling