Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 0.84 Mb.
bet38/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада

Бригадани янги иш жойига кўчириш
98. Қуйидаги шартларга риоя этилган бўлса, бир уланманинг бир нечта иш жойларида ишлар битта наряд бўйича бажарилиши мумкин:
а) ушбу уланманинг барча иш жойлари тезкор ходимлар томонидан тайёрланган ҳамда иш бажарувчи ва жавобгар раҳбар томонидан иш бошланишига қадар қабул қилинган бўлса;
б) иш бажарувчи бригада билан бирга уланма иш жойларидан бирига ишга қўйилган бўлса;
в) доимий тезкор ходимлари бўлган электр қурилмаларида бригадани бошқа иш жойига ўтказиш ижозат берувчи томонидан амалга оширилса;
г) доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида ижозат берувчи бўлмаган ҳолда, бригадани бошқа иш жойига ўтказиш жавобгар раҳбар томонидан амалга оширилса;
д) бригадани янги иш жойига ўтказиш наряднинг «Кундалик ишга ижозат бериш ва унинг тугаши» жадвалида (3-жадвал) расмийлаштирилса ва ўтказиш жавобгар раҳбар томонидан амалга оширилса, у жадвалда ижозат берувчининг ўрнига имзо қўйса.
99. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ишлар бажарилганда бошқа иш жойига ишга ижозат беришни расмийлаштириш фақат бригада бир кучланиш остидаги ОТҚдан бошқа кучланиш остидаги ОТҚга ёки ЁТҚнинг бир хонасидан бошқасига кўчирилганида талаб этилади.
Ишни тугатиш, иш жойини топшириш ва қабул қилиб олиш. Нарядни ёпиш ва ускуналарни тармоққа улаш
100. Иш тўлиқ тугалланганидан сўнг иш жойи тартибга келтирилади ва жавобгар раҳбар томонидан қабул қилиб олинади. Иш бажарувчи бригадани иш жойидан чиқарганидан сўнг иш тугаллангани ҳақида нарядга имзо чекади ва уни тезкор ходимга топширади ёки у бўлмаган тақдирда амалдаги нарядлар жилдида қолдиради.
Агар жавобгар раҳбар тайинланмаган бўлса, иш бажарувчи нарядни тезкор ходимларга топширади.
101. Наряднинг ёпилиши тезкор журналда тегишли ёзув билан расмийлаштирилади. Наряд фақат тезкор ходимлар томонидан иш жойи ва қурилма кўрикдан ўтказилиб, бегона жисмлар, асбоб-ускуналар, одамлар йўқлиги текширилгандан ва тегишли тозалик таъминлангандан кейингина ёпилиши мумкин.
Бир уланмада бир нечта бригада иш бажарганда, бир бригаданинг иши тугалланганини нарядда «Ерга улагичлар _______-сон наряд бўйича бажарилаётган ишлар учун қолдирилди» деб кўрсатиб, нарядни тўлиқ ёпиш мумкин.
102. Нарядни ёпиш, қуйидаги кетма-кетликдаги ишлар бажарилгандан:
а) вақтинча тўсиқлар олиб ташланган ва «Шу ерда ишлансин!», «Шу ердан чиқилсин!» плакатлари олинганидан;
б) амалдаги ҳисобга олиш тартибига мувофиқ текширган ҳолда ерга улагичлар олингандан, мазкур Қоидаларнинг 103-бандида кўрсатилган ҳолат бундан истисно;
в) доимий тўсиқлар ўз ўрнига ўрнатилганидан ва иш бошланишидан аввал осилган плакатлар олиб қўйилгандан кейин амалга оширилади.
Таъмирланган ускуналар изоляциясини бевосита улашдан олдин текширишни, агар бунга зарурат бўлган бўлса, вақтинча тўсиқлар ва огоҳлантирувчи плакатлар олинишидан аввал, кўчма ерга улагичлар олинган заҳотиёқ амалга оширилади.
Ускуна наряд ёпилгандан кейин уланиши мумкин.
Агар ўчирилган уланмада ишлар бир нечта наряд бўйича амалга оширилган бўлса, у фақат барча нарядлар ёпилгандан кейингина ишга туширилиши мумкин.
103. Наряднинг амал қилиш муддати 5 суткагача белгиланади, мазкур Қоидаларга 8-илованинг 7-бандида кўрсатилган ишлар бундан истисно. Ишдаги танаффусларда, агар бу вақт ичида схемалар тикланмаган ва ишни бажариш шароитлари ўзгаришсиз қолган бўлса, наряд амалда ҳисобланади.
Наряд узайтирилган кундан бошлаб 5 календарь кунидан ошмаган муддатга бир марта узайтирилиши мумкин.
104. Нарядларнинг тўғри расмийлаштирилиши устидан назорат уни берувчи шахслар ва раҳбар электротехник ходимлар ҳисобланган шахслар томонидан, даврий равишда танлов асосида текширув йўли билан амалга оширилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling