Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Кавшарлаш лампалари билан ишлаш
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-боб. Ўлчов асбоблари, релели ҳимоя қурилмалари, иккиламчи занжирлар, автоматика, телемеханика ва алоқа қурилмаларини монтаж ва эксплуатация қилиш
7-§. Кавшарлаш лампалари билан ишлаш
73. Кавшарлаш лампалари билан ишланганда, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиниши зарур: а) кавшарлаш лампасининг резервуарига керосин ёки бензин қуйганда, резервуар ҳажмининг 3/4 қисмидан ошмаслиги; б) қуйиш жойидаги тиқин қопқоқни резбанинг камида тўрт чизиғига бураб ёпиш; в) лампадаги ёнилғини тўкмаслик ёки лампага ёнилғи қуймаслик, лампани бўлакларга ажратмаслик, лампа бош қисмини бураб чиқариш ва шунга ўхшаш ишларни олов яқинида қилмаслик; г) кавшарлаш лампасини унинг горелкасига керосин ёки бензин қуйиб ёқмаслик; д) портлаб кетишидан сақланиш учун кавшарлаш лампасига ҳаддан ташқари кўп ҳаво юбормаслик; е) босим чиқарилмагунча лампанинг горелкасини бўшатмаслик ва олмаслик; ж) лампа резервуаридаги ҳаво босимини ёнилғи қуйиш тиқин қопқоғи орқали тушириш лампанинг горелкасидаги олов ўчирилиб, у тўла совитилганидан сўнггина амалга оширилиши лозим; з) лампада носозликлар аниқланган тақдирда (резервуардан сизиб чиқиш, ёндиргич резбасидан газ чиқиши ва бошқалар) уни дарҳол таъмирлашга топшириш шарт; и) лампани фақат қайси ёнилғи тури билан ишлатилишига рухсат берилган бўлса, шу ёнилғи тури билан тўлдириш шарт. 5-боб. Ўлчов асбоблари, релели ҳимоя қурилмалари, иккиламчи занжирлар, автоматика, телемеханика ва алоқа қурилмаларини монтаж ва эксплуатация қилиш Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари билан ишлаш 74. Ўлчов асбоблари ва релели ҳимоя қурилмалари занжирларида ўтказиладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ток ва кучланиш ўлчов трансформаторла-рининг барча иккиламчи чулғамлари доимий равишда ерга уланган бўлиши керак. Релели ҳимоянинг мураккаб схемаларида ток трансформаторларининг бир-бири билан электр жиҳатидан боғланган бир гуруҳ иккиламчи чулғамларини уларнинг сони қанча бўлишидан қатъи назар, фақат бир нуқтада ерга улашга рухсат этилади. Реле ва ўлчов асбобларининг ток занжирини узиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, ток трансформатори иккиламчи чулғамининг занжири махсус мўлжалланган қисқич ёрдамида олдиндан қисқа туташтирилиб қўйилиши керак. 75. Ток трансформатори билан қисқа туташтиргич ўрнатилган қисқичлар ўртасидаги занжирларда узилишга олиб келиш мумкин бўлган ишларни бажариш тақиқланади. 76. Ток трансформаторлари ёки уларнинг иккиламчи занжирида ишлаш пайтида қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя этилиши лозим: а) бирламчи занжирларнинг шиналарини монтаж ишларини олиб боришда ёрдамчи ток ўтказгичлар сифатида ёки пайвандлаш ишларини олиб боришда ток ўтказувчи занжирлар сифатида ишлатмаслик зарур; б) ўлчов ва ҳимоя занжирларини кўрсатилган ток трансформаторларининг қисқичларига иккиламчи схемадаги монтаж ишлари тўла тамомланганидан сўнггина улаш керак; в) қутбларни текширувчи асбобларни текшириш учун бирламчи чулғамга ток импульси беришдан олдин бирламчи чулғамини иккиламчи чулғам қисқичларига мустаҳкам улаб қўйилиши зарур. 77. Релели ҳимоя, электроавтоматика ва телемеханика (кейинги ўринларда — РҲА ва Т) қурилмалари занжирида ишлар ижро схемалари бўйича бажарилиши керак. Схемасиз, хотирага таянган ҳолда ишлаш қатъиян ман этилади. 78. РҲАваТ қурилмаларида ишларни бажаришда дастаклари изоляцияланган чилангарлик-монтаж асбоб-ускуналаридан фойдаланиш зарур. 79. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаси хонасида ўлчов, сигнализация, бошқарув ва ҳимоя занжирларини текшириш жараёнида зарур бўлган ҳолларда ишлаш шароитларига қараб, бригада таркибидан битта шахс қолдирилиши мумкин (масалан, ўчиргичларни ростлаш, изоляциясини текшириш); бунда иш бажарувчидан ажратилган шахс электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлиши лозим; иш бажарувчи унга хавфсизлик техникаси бўйича зарур кўрсатмаларни бериши керак. 80. Кучланиш трансформаторлари занжирларида бегона манбадан кучланиш бериб ишланганда, юқори ва паст кучланиш томонидан ўрнатилган сақлагичлар олиниши ва иккиламчи чулғамдаги автоматлар узиб қўйилиши лозим. 81. Асосий ускуналарнинг уланган ҳолатида РҲАваТ аппаратурасида ёки занжирларида бирор ишларни бажариш зарур бўлса, унинг тўсатдан узилиб қолишига қарши қўшимча чоралар кўрилиши зарур. 82. Реле аппаратураси жойлаштирилган панелларда ёки унинг ёнида реле аппаратураларининг қаттиқ силкинишига олиб келадиган, релеларнинг хатолик билан ишлаш хавфини туғдирадиган ишларни бажариш тақиқланади. 83. РҲАваТ қурилмаларини текшириш ва созлаш учун зарур бўлган ўчиргичларни, ажраткичларни ва бошқа аппаратураларни алмашлаб улаш, улаш ва ўчириш, агрегатларни ишга тушириш ва тўхтатиш, уларнинг иш режимини созлаш фақат тезкор ходимлар томонидан амалга оширилиши керак. 84. Бошқарув шчити ва тақсимлаш қурилмасида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва бошқа ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини ёзиб олиш қуйидаги шахсларга рухсат этилади: доимий тезкор ходимлар (икки кишилик навбатчилик) бор бўлганда, корхонанинг тезкор ходимлари жумласидан электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлган битта шахс якка ўзи ва доимий тезкор ходимлар бўлмаганда — электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс якка ўзи амалга ошириши мумкин; бошқа ташкилотларнинг ходимлари электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган маҳаллий тезкор ходим кузатуви остида амалга оширишлари мумкин. 85. Ўлчов трансформаторларига уланган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва бошқа ўлчов асбобларини ўрнатиш ва ечиб олиш наряд бўйича кучланиш олиниб, икки шахс томонидан бажарилиши, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, иккинчиси эса камида III гуруҳга эга бўлиши керак Ток занжирларини хавфсиз туташтириш имконини берувчи махсус қисқич ёки синаш блоки ўрнатилган тақдирда, ушбу электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва ечиб олиш ҳамда уларни текшириш юқоридаги шахслар томонидан фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. 86. Тўғридан-тўғри уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва ечиб олиш электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс томонидан фармойиш бўйича бажарилишига рухсат этилади. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ёки ечиб олиш ҳамда ўлчов асбобларини текшириш учун улаш ишлари кучланиш олиниб бажарилиши керак. 87. Бир хонада жойлашган турли уланмаларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва ечиб олиш битта наряд (фармойиш) бўйича битта иш жойидан бошқа иш жойига ўтишни расмийлаштирмасдан бажарилиши мумкин. 88. «Ўзэнергоинспекция»нинг ходимлари истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари занжирларидаги ишларни Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бажариши керак. 89. Ўлчов асбобларини улаш, ўлчов трансформаторларига электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини улаш ва ечиб олиш ток занжирларини хавфсиз туташтириш имконини берувчи синаш блоклари ёки махсус қисқичлар бўлганда, кучланиш ва юкламани олмасдан бажарилиши мумкин. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling