Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари билан ишлаш
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
2-§. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари билан ишлаш
119. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида электр ўлчов қисқичлари билан бажариладиган ишлар икки шахс томонидан бажарилиши, бунда уларнинг бири электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, иккинчиси эса — камида III гуруҳга эга бўлиши лозим. Ўлчаш ишлари таъмирловчи ходимлар томонидан наряд бўйича, тезкор ходимлар томонидан эса фармойиш бўйича бажарилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида электр ўлчов қисқичлари билан ишларни электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс фармойиш асосида бажариши мумкин. 120. Ўлчаш учун ишчи қисмига амперметр ўрнатилган қисқичлардан фойдаланилади. Амперметри ташқарига чиқарилган қисқичлардан фойдаланиш ман этилади. Ўлчаш вақтида ўлчов трансформаторларига, симларга, асбобларга тегиш, амперметр кўрсаткичини олиш учун унга энгашиш тақиқланади. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида ўлчаш ишлари изоляцияланган таглик устида туриб, ҳимоя кўзойнагини тақиб, диэлектрик қўлқопда бажарилиши керак. 121. Ўлчаш ишлари олиб бориладиган шиналар участкаларини шундай танлаш керакки, уларнинг конструктив бажарилиши ва ҳар хил фаза ток ўтказгичлари орасидаги ҳамда улар билан ерга уланган қисмлар оралиғидаги масофаларни қисқичларнинг ишчи қисми ҳисобига камайиши натижасида фазалар ўртасида ёки ерга электр туташиш эҳтимоли бартараф этилган бўлиши лозим. 122. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган кабелларда электр ўлчов қисқичларидан фойдаланиш учун фақат кабелнинг толалари изоляцияланган ва улар ўртасидаги масофа камида 250 мм дан бўлгандагина рухсат этилади. 123. Кучланиши 1000 В гача бўлган шиналарда электр ўлчов қисқичлари ёрдамида ўлчаш ишлари полдан ёки махсус таглик устида туриб бажарилиши лозим. 124. Фазалари горизонтал жойлашган, кучланиши 1000 В гача бўлган қурилмаларнинг ҳар бир фазасида қисқич ёрдамида ўлчаш пайтида ўлчаш ишларини бошлашдан олдин ҳар бир фазани изоляцияловчи қистирма билан тўсиб қўйиш зарур. Кўрсатилган ишлар диэлектрик қўлқопларда бажарилади. 125. Ишларни бажариш учун конструкцияга ёки телескопик минораларга штангасиз кўтарилиш зарур. Штангани арқон ёрдамида ишчи қисмини юқори ҳолатда сақлаб, тик қилиб кўтариш керак. Кўтариш учун металлдан ишланган арқонлардан фойдаланиш тақиқланади. Кўтариш пайтида штангани чайқатиш ёки қаттиқ жисмларга тегиб кетиш мумкин эмас. Катта бўлмаган баландликларга кўтариш зарур бўлса, штангани қўлдан-қўлга узатиш мумкин. 126. Момақалдироқ, туман, ёмғир ёки ҳўл қор ёғаётган вақтда ўлчов штангалари билан ишлаш тақиқланади. 127. Штанга билан ишлашда ишловчи билан ток ўтказувчи қисмлар ўртасида мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвалида кўрсатилган масофага риоя этилиши керак. 128. Кучланиши 1000 В гача бўлган ҲЛ таянчларида ўлчаш ишлари тирноқларда (лазларда) туриб ва таянчга камар ёрдамида маҳкамланиб бажарилиши мумкин. ҲЛда нарвондан туриб ўлчов ишларини бажариш тақиқланади. 129. Ерга улагич симлари бўлган ҳаво линиялари таянчларида туриб ўлчаш ишларини бажариш тақиқланади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling