Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Механизмлар ва юк кўтариш машиналарини қўллаб бажариладиган ишлар


Download 0.84 Mb.
bet65/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада

9-боб. Механизмлар ва юк кўтариш машиналарини қўллаб бажариладиган ишлар
139. ОТҚ ҳудуди бўйлаб ва ҲЛ остидан ўтаётганда, юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг юк кўтарувчи ва сурилма қисмлари транспорт ҳолатида бўлиши лозим.
Юк кўтариш машиналарининг иш жойи доирасида телескопи кўтарилган, аммо суриб чиқарилмаган ҳолда ёки стреласи ёхуд бошқа ишчи қисми кўтарилмаган ҳолда, кўтариладиган ёки суриб чиқариладиган қисмда юксиз ва одамларсиз текис жойда юришига рухсат этилади, агар бундай юриш завод йўриқномасида рухсат этилган бўлса.
ОТҚ ҳудуди бўйлаб ва ҲЛнинг мухофаза зонасида юк кўтариш машиналари ва механизмларни мазкур Қоидаларга 10-илованинг 141-бандида кўрсатилган шахсларнинг ёки маъмурий-техник ходимлар жумласидан бўлган электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга эга бўлган шахснинг бевосита назорати остида, ОТҚ ҳудуди бўйлаб эса камида IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходимнинг назорати остида ҳаракатланишига рухсат берилади.
ОТҚ ҳудуди бўйлаб ҳаракат тезлиги маҳаллий йўриқнома бўйича аниқланади, аммо 10 км/соатдан ошмаслиги керак.
ҲЛ остида юк кўтариш машиналари ва механизмлари симларнинг энг кам осилган жойидан (таянчлар яқинидан) ўтишлари лозим.
140. Юк кўтариш машиналари ва механизмлари юраётганда уларнинг кўтариладиган ва сурилма қисмларидан, строплардан, юк иладиган мосламалардан, юклардан ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 3-устунида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги, ушбу механизмларда ишлашда эса қўтариладиган ва сурилма қисмларда туриб ишлаётган одамгача бўлган масофа ҳам 1 жадвалнинг 3-устунида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт.
Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ишлаш жараёнида стрелани, телескоп минорасини ёки сурилма нарвонни ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 3-устунида кўрсатилганидан кам бўлган баландликка ва бурчакка кўтариш ва буриш ман этилади. Юк кўтарувчи машина стреласининг, ёки бошқа сурилма. ёки кўтариладиган қисмининг горизонтал текисликдаги энг кўп мумкин бўлган бурилиш бурчаги зарур ҳолатларда, қизил байроқчалар ёки фонарлар ўрнатилган таёқчалар ёрдамида белгилаб қўйилиши лозим.
141. ОТҚда ва ҲЛнинг муҳофаза зонасида стрелали кранлар ишлатилганда, юкларни кранлар билан хавфсиз кўчирилиши учун жавобгар шахс кран стреласи ишчи ҳолатига келтирилишидан олдин кран ўзи тарафидан кўрсатилган жойга тўғри ўрнатилганини текшириб, сўнг кранни ишлатишга рухсат бериши шарт. Кранлар билан юкларнинг хавфсиз кўчирилиши учун жавобгар шахсларни тайинлаш тартиби, уларнинг вазифалари ҳамда электр хавфсизлиги бўйича техник тадбирлар (кранни ерга улаш, ташқарига чиқувчи таянчларни ўрнатиш ва бошқалар) тегишли норматив-техник ҳужжатларда белгилаб берилган.
Юкларнинг кранлар билан хавфсиз кўчирилиши учун жавобгар шахс тайинлангани ҳақида наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзиб қўйилади. Бундай шахс сифатида наряд берувчи, жавобгар раҳбар ёки Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) ҳудудий инспекцияси билан келишилган ҳолда, электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган иш бажарувчи белгиланиши мумкин.
142. Стрелали юк кўтариш кранларида туриб ишлаш ва уларни бевосита 0,4 — 35 кВ кучланиш остидаги ҲЛ симлари остида ўрнатиш ман этилади.
143. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ҳайдовчилари ҳамда илгакларга юк илувчилар (туширувчилар) ОТҚ ва ҲЛ остида ишлаши учун ишга ижозат беришдан олдин улар ҳаракатланиш ва ушбу қурилмаларда ишлаш тартиби бўйича йўл-йўриқ олишлари керак.
144. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ҳайдовчилари электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга, илгакларга юк илувчилар эса I гуруҳга эга бўлишлари керак.
145. Юк кўтариш машиналари ва механизмлари ОТҚда ва ҲЛни қўриқлаш зонаси доирасида кучланиш олинмасдан бажариладиган барча ишларда ерга уланади. Ерга уловчи симларнинг кўндаланг кесими ушбу электр қурилмаси учун қабул қилингандан кам бўлмаслиги шарт. Гусеницали юк кўтариш машинаси бевосита ер устида турганида уни ерга уланиши талаб этилмайди.
146. Агар ток ўтказувчи қисмларга тегиш ёки электр разряди ҳосил бўлиши оқибатида юк кўтарувчи кран ёки механизм кучланиш остига тушиб қолса, кучланиш тўла олинишига қадар унга тегиш, ундан ерга тушиш ёки унга кўтарилиш тақиқланади.
Юк кўтариш машинаси ёки механизм ёнган тақдирда, ҳайдовчи уни қўли билан ушламасдан, бараварига икки оёғи билан ерга сакраб тушиши ва бир оёқда сакраб ёки оёқ кафти узунлигидан ошмаган майда қадам билан юриб, ундан энг камида 8 метр масофага узоқлашиши зарур.
147. Юк кўтариш машиналари ва механизмлари ёрдамида иш бажарилганда, кўтарилаётган юк, тортилаётган сим, тортувчи трос ва торткич, телескопик минора кажаваси остида, шунингдек, тортилаётган томондан таянчлар ва тирговичларга бевосита яқин жойларда одамларнинг туриши тақиқланади.
148. Телескопик минорадан (гидрокўтаргичдан) туриб ишлаганда, машина ҳайдовчиси билан телескопик минора кажавасидаги бригада аъзоси бир-бирини кўриб туриши зарур. Бундай алоқа бўлмаганда, телескопик минора яқинида кажавани юқорига кўтариш ёки пастга тушириш тўғрисидаги буйруқни ҳайдовчига етказиб турувчи учинчи бригада аъзоси қўйилиши шарт.
149. Ҳар доим иш бошлашдан олдин иш бажарувчи юк кўтарувчи машиналар, механизмлар ва ёрдамчи юк иладиган мосламаларнинг созлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Ташқарига чиқариб ўрнатиладиган таянчлар билан жиҳозланган юк кўтариш машиналари ва механизмлари иш жараёнида ўрнатилиши шарт.
Телескопик минора ва гидрокўтаргичлар ёрдамида ишларни бажаришдан олдин уларнинг сурилма ва кўтариладиган қисмлари амалда текшириб кўрилиши, телескопик минораларда эса бундан ташқари кўтарувчи қисми тик ҳолатга келтирилиб, шу ҳолатда маҳкамлаб қўйилиши шарт. Телескопик минорадан (гидрокўтаргичдан) туриб ишлашда, кажава полида туриш ва ҳимоя камарининг арқони билан кажавага боғланган ҳолда туриш зарур.
Кажавадан (осма беланачакдан) таянчга ёки ускунага ўтиш ва қайта орқага ўтиш фақат иш бажарувчининг рухсати билан амалга оширилишига рухсат этилади.
150. Бурчак таянчлардаги изоляторларни ва симларни алмаштириш ҳамда арматураларни таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришда телескопик минорани (гидрокўтаргични) симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш ман этилади.
151. Юк кўтариш машинаси ёрдамида юкларни кўтариш учун мўлжалланган арқон ёки троснинг хавфли масофага (юксиз) чайқалишини келтириб чиқарадиган шамол эсганда ишларни бажариш тақиқланади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling