Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 0.84 Mb.
bet70/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада

Кесиб ўтиш оралиқларида, илашган кучланиш зонасида, 35 кВ ва ундан юқори кучланишли кўп занжирли ҲЛда бир занжири ўчирилганда, симларни ҳамда троссларни монтаж қилиш ва алмаштириш
205. Сим ва троссларни монтаж қилиш ва алмаштириш пайтида силтамасдан, ёйиш ва осиш зарур. Арқон шундай йўналтирилиши керакки, унда осилаётган сим силтанган ёки узилиб кетган тақдирда, кучланиш остида турган симга яқинлашмаслиги ёки унга илашиб қолмаслиги керак. Зарур бўлганда, одатда ип-газламадан ёки капрондан ясалган махсус тортқичлар қўлланилади. Арқонлар иложи борича калта бўлиши ва таранг тортилиб туриши, уларнинг учлари осилиб қолишига йўл қўйилмаслик керак. Металлдан ясалган йўғон арқонлар ёки чиғирлар ерга уланади.
206. Симларни (троссларни) ёйишдан олдин ҳар бир барабандаги сим ерга уланиши керак. Агар симлар (тросслар) ёйиш аравачасидан ёзилса, симнинг (тросснинг) қўзғалмас учи ерга уланиши керак.
Бир жойда турган барабандаги симни (троссни) ёйишда, ерга улаш учун унинг учи барабан втулкасига, барабаннинг вали эса барабанга яқин турган таянчга ёки ерга улагичга уланиши зарур.
207. Монтаж ишларини бошлашдан олдин (хом чизиқ тортиш, сим тортиш, симни роликдан қисқичларга ўтказиш), ёзилган сим (тросс) икки жойда: бошланғич анкер таянчининг тортувчи қисқичи яқинида ва сим тортилаётган охирги таянчда ерга уланиши керак.
Бундан ташқари, сим (тросс) ва иш олиб борилаётган жойдаги ҳар бир оралиқ таянч ҳам ерга уланиши зарур.
208. Металлдан ясалган осма роликларда ёки қисқичлардаги симлар учун роликларнинг (қисқичларнинг) гардишини ерга улаш етарлидир. Роликнинг (қисқичнинг) металл гардиши билан металли ёки арматурали темир-бетон таянч ўртасидаги табиий металли контакт мавжуд бўлса, металлдан ясалган роликни (қисқични) ерга улаш учун қўшимча тадбир талаб қилинмайди.
209. Кучланиш остида турган ҲЛ билан кесишган оралиқларда осилаётган сим кесишган линиянинг (тросс) иккала тарафидан ерга уланиши лозим.
210. Одамларни кўтаришга мўлжалланган механизмдан ёки изоляцияловчи бўғини бўлмаган телескопик минорадан, шунингдек, таянчда туриб симларда бажариладиган ва таянчдан батамом ерга қадар туширилган симлардаги ишлар мазкур Қоидаларга 9-илованинг 50 ва 51-бандларига мувофиқ бажарилиши керак.
211. Анкерлар оралиғидаги симларни осиш ишлари тамомлангандан сўнг симлар бошланғич анкер таянчида ёки бирон-бир оралиқ таянчда ерга уланиши керак. Кейинги анкер оралиғида ишлаётган одамларнинг тайёр бўлган олдинги анкер оралиғидаги сим орқали яшин разрядидан жароҳатланмасликлари учун симни охирги анкер таянчида ерга улаш тақиқланади.
212. Анкер таянчида шлейфларни улаш фақат бу таянчга тегишли бўлган ёнма-ён анкерлар оралиғидаги монтаж ишлари тамомлангандан сўнг амалга оширилади.
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛ шлейфлари уланишига қадар симга ёки тортиб турувчи шодаларга траверсадан ҳисобланганда тўртинчи изоляторгача, 35 кВ ва ундан кам кучланишга эга бўлган ҲЛда фақат симга маҳкамлаб қўйилиши зарур.
213. Ишлар тугатилган ҲЛ участкаларида анкер таянчлардаги шлейфлар улаб бўлингандан кейин сим бошланғич анкер таянчида ва охирига яқин бўлган таянчлардан бирида ерга уланиши керак. Охирги анкер таянчида ушбу симларни ерга улаш ман этилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling