История медицины


Download 2.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/56
Sana06.10.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1693951
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)

 

БЎЛИМ ЯНГИ ДАВР ТИББИЁТИ 
Россия империяси давридаги тиббиёт (XVIII - XIX асрлар.) 
XVIII асрда Россияда феодал тузимни ривожланиши янги боскичга ўтди. 
Армия ва флотлар ташкил этилди. Бу даврда соғлиқни сақлаш вазирлигини 
ташкил этилиши давом этаётган эди ва 1721 йилда тиббиёт конселярияси 
ташкил этилди, 1763 йилда у тиббиёт коллегиясига узгартирилди. 1775 
йилдан бошлаб нги дорихоналар очилди, тугилиш ва улишни статистика 
қилиш ишлари бошланди, жасадларни ёриш, озик-овкатларни санитар 
текшириш ишлари бошланди. 1801 йилда Россияда вакцина қилиш ишлари 
йулга куйилди.
1725 йилда Россияда илмий Академия очилши билан илм-фанни 
ривожланиши янги тус олди. Фанни ривожланишида М. В. Ломоносовни 
(1711-
1765) хиссаси катта. Олимни фалсафий, илмий, политик карашлари 
Россияда фан ривожига катта таъсир курсатди. М. В.Ломоносов томонидан 
1761 йилда граф И. И.Шуваловга ёзган «рус халкини купайиши ва 
121 


сакланиши хакида»ги хати тиббиёт тарихида катта ахамиятга эга. Олим унда 
халкнинг саглиги ва тиббиётнинг ривожланиши хакида ёзади. 
Москва униврситетининг госпитали ва тиббиёт факультети кошида (1764) 
врачлар тайёрлаш буйича матаб очилади. Укиш 5-7 йил баъзида 11 йил давом 
этади. 3 йилдан сунг имтихонларни топширгач укувчига табибгачаунвани 
берилади. Етти йиллик укиш тугагач табибгача ватабибга айланишган. 
Госпитал мактаби укувчилари анатомия, физиология, оперативжаррохлик, 
фармакология, судтиббиёти, неврология, тиш даволашни ўрганишган. Хар 
бир госпитал мактабида анатомия музейи бўлган. XVIII аср охирига келиб 
врач кадрларга талаб кучайганлиги сабабли мактаблар аввал тиббий-
жаррохлик училищаси (1786), сунгра эса тиббий-жаррохлик академиясига 
айлантирилди (1798).
XIX 
асрнинг биринчи ярмида Россияда тиббиётнинг купгина муаммолари
тушунчалари уз ечимини топа бошлади: организм ва ташки мухитнинг узаро 
богликлиги, организмнинг бутунлилиги. Соғлиқни сақлаш – гигиена, 
касалликни олдини олиш, юкумли касалликлар билан курашиш, 
студентларни укитиш методларини кучайтириш – кабилар тиббиётни 
назарий ва амалий жихатдан эришилган ютукларидир. Тиббиёт фудаментал 
(анатомия, физиология, патология) ва клиник (терапия, жаррохлик) 
фанларида катта ютукларга эришилди. 
Профессор акушер Нестор Максимович Максимович- Амбодикнинг  
(1744 – 
1812 йиллар) ишлари орасида медицина, ботаника, физиология, 
акушерства фанларидан купгина лугатлар бор.

Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling