История медицины
Шайбонийхонлар ва аштархонийлар даврида Ўзбекистонда тиббиёт
Download 2.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)
4.6.
Шайбонийхонлар ва аштархонийлар даврида Ўзбекистонда тиббиёт ( ўзбек хонликлари) Темурийлар сулоласи 15 аср охирига келиб, тушкунликга учради. Сиёсий хокимият заифлашди, иқтисодий ҳаёт издан чиқди. 1506 йилда охирги Темурийлардан бўлган ҳусайн Байқаро вафот этди. Заҳириддин Бобур ватанни тарк этиб, ҳиндистонга ўтиб кетди. Мовараунахрда ягона давлат тузиш қўлидан келадиган куч қолмади. Тожи-тахт учун олиб борилган тўхтовсиз урушлар ва чеки йўқ турли солиқлардан тинкаси қуриган халқ охирги Темурийларни қўллаб–қувватламади. XVI аср бошида Мовароуннахрни Шайбонийхон қўшинлари забт этдилар. Шайбонийхон одамлари ўзларини биз ўзбеклармиз, деб атардилар. Улар бу ердаги маҳаллий ўзбеклар (туркий халқлар) билан аралашиб кетиб, янги давлатни- ўзбек хонлигини барпо этдилар. Шайбонийхон Самарқандни ўз давлатининг пойтахти, деб эълон қилди. Бухорони укаси Маҳмудсултонга берди. Тошкент ва унинг атрофидаги ерларни қариндошларига (Кучқунчи Султон ва Суюнчи Хўжага) бўлиб берди. Сўнг у Хуросон ва Хоразмни босиб олди. Хуросонга ўз ўғли Темур Султонни хоким қилиб қўйди. Шундай қилиб, Шайбонийлар сулоласи пайдо бўлди. Бу сулоланинг асосчиси Шайбонийхон анча билимдон эди. У адабиёт ва санъатга қизиқар, бу соҳа аҳилларини 112 қўллаб-қуватлар эди. Темурийларга тақлид қилиб мамлакатда иқтисодий ҳаёт, фан ва маданиятни ривожлантиришга интилди. Бу борада у баъзи тадбирларни ҳам амалга оширди. Аммо темурийлар шон-шухратига ета олмади. Дастлабки йилларда эса ҳарбий туполонлар натижасида мамлакат қўшимча вайронагарчиликларга учраган эди. Шайбонийхон аскарлари босиб олинган шаҳарларни талон-тарож қилар эдилар. Бунинг натижасида халқ хонавайрон бўлар, халқ ўртасида турли касалликлар тарқалиб кетар, минглаб кишилар ҳалок бўлар эдилар. Тарихда бу даврда бир неча бор эпидемиялар тарқалиб кетганлиги маълум. Давлат барқарор топгандан кейин Шайбонийхон хўжалик ҳаётини тартибга солишга қаратилган баъзи тадбирларни амалга оширди. Сунъий қонун қабул қилинди. Вақф ерлари масаласи тартибга солинди. Бу тадбирлар аҳолига бир қадар енгилликлар келтирди. Халқнинг аҳволи яхшиланди. Маданий ҳаёт юксала бошланди. Бунда бир ҳодиса- ўлкада қоғоз ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги катта роль ўйнади. Самарқандда ишлаб чиқариладиган “Султоний” ва “Мириброҳимий” маркали қоғозлар дунё бозорида юксак баҳоланди. Мовараунахр бошқа қўшни мамлакатлар билан савдо-сотиқ ва маданий алоқа ўрнатди. Бу ерда ишлаб чиқилган ип-газламалар, гиламлар, қуроллар чет элларга сотилар эди. Масалан, Ўрта Осиё ўша вақтларда Хитой, ҳиндистон, Эрон ва қадимги Рус давлати билан савдо- сотиқ ишларини олиб борар эди. Чет эллардан, хусусан, Хитой ва ҳиндистондан мой, қора муруч, ҳар хил зираворлар келтирилар эди. Москва давлатидан мўйна, тери, мум, асал ва баъзи металл буюмлар келтириб сотилар эди. ўша даврда ўзбек хонликлари айрим давлатлар билан дипломатик алоқалар ҳам боғлаган эдилар. Мамлакатда каттагина қурилиш ишлари олиб борилди. Улар қаторида карвонсаройлар, сардоблар, ҳаммомлар, касалхоналар ҳам бор эди. Бу 113 қурилишлар мамлакатнинг иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим роль ўйнади. Муҳими шундаки, бу вақтга келиб, ўзбек тилида ёзилган китоблар пайдо бўла бошлади. Булардан биринчиси машҳур ““Бобурнома” эди. ўзбек тилида машҳур олимларнинг асарлари таржима қилина бошланди. Шайбонийлар ҳукмронлик қилган даврда (XVI аср) мамлакатда тиббиёт анчагина ривожланди. Деярли ҳар бир шаҳарда касалхона, ногиронлар уйи, дорихона, тиббий мактаблар бўлар эди. Масалан, XVI аср ўртасида Тошкентнинг кўркам чеккасида, “Чорбоғ” деган жойда махсус касалхона (“Шифохона) қурилганлиги маълум. Бу ерда беморлар ва ярадорлар даволанганлар. Касалхоналарда тажрибали табиблар ишлар эдилар. Улар талабаларга тиб илмидан ҳам дарс берар эдилар. Чуқур билимли бўлган бу табиблар тибга оид асарлар ҳам ёзганлар.Шайбонийлар даврида ўзбекистон ҳудудида яшаган йирик табиблардан бизга Муҳаммад ҳусайн ал-Мироқий ас-Самарқандий, Шоҳ Али ибн Сулаймон ал-Каххол, Султон Али Хуросоний, тошкентлик Мулло Муҳаммад Юсуф табиб, Убайдулла ибн Юсуф Али ал-Каххол, Мир Муҳаммад ҳусайн ал Оқилийлар маълум.Муҳаммад ҳусайн ал-Мироқий ас-Самарқандий 1545 йилда доришуносликга оид бир асар ёзиб, унда ҳар хил шифобахш ўсимликларнинг хоссалари, уларни излаб топиш, дори тайёрлаш ва ишлатиш усулларини батафсил баён этган. Китобда турли доривор ўсимликларнинг рангли расмлари берилган, дорихонада ишлатиладиган асбоб-ускуналар, дори сақланадиган идишларнинг расмлари ҳам келтирилган. Download 2.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling