История медицины
Ўрта асрларда (эрта ва классик даврларда) Ғарбий Овропа
Download 2.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)
Ўрта асрларда (эрта ва классик даврларда) Ғарбий Овропа
мамлакатларида тиббиётнинг ривожланиши Т.С. Сорокин, В.П. Романюк, П.Е. Заблудовский ва бошқа муаллифлар маълумотиги кўра Овропада шахарларнинг ўсиши билан хакимлар ва савдогарлар қатлами ривожланди. Овропада ўрта аср даврида, хусусан, унинг 110 дастлабки икки босқичида фан ва маданият сохасида ривожланиш бўлмади. Аксинча, бу даврда Овропа моддий ва маънавий хаёт жихатидан турғунлик даврини бошидан кечирди. Барча маънавий маданият черков хукумронлигида эди. Ўрта асрларда илм черков хизматкори хисобланган, унга белгиланган диндан ташқарига чиқишга рухсат берилмаган. Ўрта асрларда илм маркази, шу жумладан тиббиётнинг илмининг . хам, университетлар бўлган. XI асрла Неапол яқинида Салерно университети келиб чиқди, XII—XIII асрларда Болонье, Моипел, Париж, Падуе, Оксфордда университетлар пайдо бўлди, XIV асрда Прага ва Венада. Университетларда ўқийдиганлар сони барча факултетларда бир неча ўнтадан ошмасди. . Университет уставлар ва ўқув режаларини католик черков назорат қиларди. Университетларда бир нечта антик олимлар ва ёзувчиларни ўрганишга хам рухсат берилганди. Тиббиёт сохасида расман рухсат берилган олимлар Гален, Гиппократ, Ибн Сино эди. Галеннинг фақат идеологик хулосалари ўқитиларди, тадқиқот усуллари (тажриба, ёриш) мумкин эмас эди. Гиппократ асарларидан табибий фанлар ва тиббиёт тажрибалари эмас, фақат текстлари ўрганиларди. XIII—XIV асрда университетларда тиббиётда фанда схоластика хукумронлик қилди. Хар қандай эркин фикр таъқиб остига олинди. Оммавий эпидемия пайтларида VI асрда ўликларни ёриш ўтказилган. Лекин бу тиббиётни ривожланишига кам ахамият касб этган. 1231 йил . император Фридрих II 5 йилда бир марта одам ўдигини ёриб кўришга рухсат берган, лекин 1300 йил рим папаси скелет қилиш учун қайнатиш ёки одам ўлигида аъзоларни кесганларга оғир жазо белгилайди. Вақти вақти билан баъзи университетларда ўликларни ёришга рухсат бериларди. Монпельедаги тиббиёт факултети 1376 йил ўлимга ҳукм қилинганларнинг ўлигини ёришга рухсат олишади, Венецияда 1368 йил бир йилда бир марта ўликни ёришга рухсат берилади. Ёришни одатда цирюльник (сартарош) ўтказган. Ёриш вақтида назариётчи профессор лотин тилида Галеннинг асарини ўқиган, одатда фақат кўкрак ва қориш бўшлиғи ёрилган. 1316 йил. Мондино де Луччи «Анатомия» китобини ёзди, Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарининг биринчи китобининг анатомияга 111 бағишланган қисмидан олган, ўзгартиришга харакат қилган. Икки асрдан кўпроқ вақт Мондинонинг китоби анатомиядан дарслик сифатида қолди. Ўрта асрларда амалий тиббиёт тармоқларидан, кўп сонли урушлар сабали жаррохлик ривожланди. Ўрта асрларда жаррохлик билан тиббиёт факултетини тугатганлардан ташқари, суяк тўғриловчилар, сартарошлар хам шуғулланганлар. Фармация ўрта асрларда жуда алхимия билан боғлиқ бўлган. Дорилар орасида асосий ўринни захарга қарши воситалар эгалларди. Кўпчилик врачлар рухоний орденига эга эдилар. Ахолига врачлик ёрдамини кўрсатиш рухонийларга ёзилган эди. Кўпчилик рухонийларда тиббий билим йўқ эди. Download 2.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling