История медицины


  Янги даврдаги Россия тиббиёти


Download 2.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/56
Sana06.10.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1693951
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56
Bog'liq
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)

6.2. 
Янги даврдаги Россия тиббиёти. 
1917 йил тарихий воқеалари сиесий ва иқтисодий хаетга катта зарар етказди. 
Улар нафақат аҳоли хаёти балки жамоат соғлигига таъсир этди. 20 йиллар 
охири ва 30 йиллар бошида собиқ Россия империяси ҳудудида вабо, тиф, 
чечак ва бошқа касалликлар эпидемияси ривожланди. Мамлакатнинг алоҳида 
регионларида очлик бу вазиятни янада чуқурлаштирди. Малакали 
мутахасислар, тиббий техника ва жиҳозлар, медикаментлар етишмасди. Бу 
янада янги эпидемия ҳолатлари ривожланишига хавф туғдирарди. Ушбу 
148 


йилларда аҳолининг ўлим даражаси 3 марта ошди, туғилиш 2 мартага 
камайди. Мамлакатда ўлимларни, касалликларга ва эпидемияга қарши 
ёрдамни фақат, яхши ташкиллаштирилган соғлиқни сақлаш тизими қутқара 
олиши мумкин эди. 1918 йилда худди шунақа тизим фаол шакллана бошлади.
1917 йил 26 октябрда Давлат соғлиқни сақлашни тузиш учун Тиббий-санитар 
бўлим тузилди. Бўлимнинг асосий вазифаси янги ҳокимиятни тан олган , 
барча врачларни ишга жалб қилиш ва бирлаштириш эди. Врачлар коллегия 
Совети фаолиятига бўйсунадиган, тиббий-санитар бўлимлар ва врачлар 
коллегиялари тузила бошланди. Мамлакат ҳудудидаги барча тиббий-санитар 
тадбирларни олиб борлишини назорат қилувчи, ташкиллаштирувчи ва бош 
соғлиқни сақлаш органи бўлиши лозимлиги, 11 июл 1918 йил Халқ 
комиссариати Совети “Соғлиқни сақлаш халқ комиссариати муассасалари 
тўғрисида” декрет имзоланди. Унинг биринчи раҳбари қилиб Г. Н. 
Каминский тайинланди. Кейинги халқ соғлиқни сақлаш комиссари Николай 
Александрович Семашко (1874–1949йй.) бўлди, у нафақат совет тиббиёти 
балки дунё тиббиётига катта ҳисса қўшди. У Наркомздрав бўлиб 11 йил 
мобайнида эпидемия, очлик пайтларида бошқариб келган. У эпидемияларга 
қарши, оналик ва болалик дастурларни тузишда фаол иштирок этган. Унинг 
даврида санатор-курорт даволаш тизими ривожлана бошлаган, тиббий олий 
таълимда ўзгаришлар юзага келган. Н. А. Семашко гигиена ривожланишига 
катта хисса қўшган ва 1922 йил Москва давлат университети тиббиет 
факултетида ижтимоий гигиена кафедрасини ташкил қилган, 27 йил 
мобайнида кафедра мудири бўлиб ишлаган. У хамда умумиттифоқ гигиена 
жамиятини 1940-1949 йй бошқарган.
Янги тиббиетнинг энг мухим принципи бу давлат храктерига эга бўлиш 
эди. Жамиятнинг энг қашшоқ қатламаларига тиббий хизматлар учун 
льготалар киритилган, даволаш профилактика муассасаларнинг сони 
кўпайтирилган. Кейинчалик санитария-гигиена назорати бўйича зизматлар 
ташкиллаштирилган. Доимий санитар назоара нафақат корхоналарда, балки 
149 


аҳолининг шахсий ҳаетида ҳам ўрин топган. Хукумат тарафдан бу режаларни 
амалга оширишга катта маблағлар ажратилган. Яқин орада бутун иттифоқ 
бўйича вабо, чечак, ўлат каби касалликлар ликвидация қилинган. Бундай 
чора-тадбирлар шунчалик самараси юқори бўлган, ҳам тинчлик даврида, ҳам 
иккинчи жаҳон уруши даврида эпидемиялар таъсодифлари таъкидланмаган. 
Вазият стабиллашиб фуқаролараро уруш тугагандан кейин, хукумат 
тиббий олий таълимга янги олий маълумотли кадрларни тайерлашга катта 
эътибор қарата бошлади. У пайтда соғликни сақлаш тизимида амалиёт билан 
тиббий фаннинг бирлаштириш лозим эди. Лекин тиббиёт қийин давларни 
ўтказар эди. Лабораторияларда жихозлар етишмовчилиги яққол билинарди. . 
Мехнат учун нормал шароитлар йўқ эди – лабораториялар иситилмас, электр 
тармоқлари йўқ эди. Бунга қарамай олимлар ўз ишларини олиб борардилар, 
ва бу ишлар кейинчалик дуневий ахамиятга эга бўлган. Россия тиббиети 
алломалари В. М. Бехтерев, А. А. Кисель, Н. И. Бурденко, Е. Н. Павловский, 
И. П. Павлов бир энтузиазмнинг ўзида очлик ва бошқа йўқчиликларни жидаб 
келиб ишини давом этардилар. Шу пайт шартли ваакцинация киритилган 
эди, силга қарши эффектив курашиш усуллари топилган эди, трансмиссив 
касалликларнинг йуқиш механизмлари ўрганиб чиқилган.
1918й . биринчи тиббий мажлис ташкил этилган, ва у олий тиббий таълим 
ривожланиши, суд тиббий экспертиза, давлат фармакопеяси ва бошқа 
саволлар устида фаол ишларни олиб борган. Бу мажлиснинг фаол 
иштирокида Давлат аҳолини соғлигини сақлаш институти ташкил топган, ва 
унинг таркибига 8 илмий институт киритилган. Илмий институтлар санитар-
гигиена шароитлари, тропик касалликлар, микробиология ва бошқа саволлар 
устида бош қотирардилар. Бутун Россия бўйича 1918 – 1927йй. 40дан ортиқ 
илмий институтлар ташкиллаштирилган. 
1930йилдан хамма тиббий факултетлар ажралиб мустақил тиббий 
институтларга айланган, 1935 йилга уларнинг сони 55 борган (тиббий 
150 


институтлар сони билан биргаликда) (Тошкентс и Самарканд тиббиет 
институтлари). Уларнинг таркибида фармацевтик, педиатрик, стоматологик 
факультетлар асосланган, ва бу биринчи тиббиет университетлари 
асосланишига имкон туғдирган. Клиник кафедралар бўйича ординатура ва 
аспирантуралар ташкил этилган. 
1941 – 
1945йй. Улуғ Ватан уруши бўлган, ва у тарихда энг кўп қон 
тўкилган жанг бўлган. 27 млн. ортиқ аскарлар ва халқ вафот этган. Лекин 
кўписи тиббий шифокорлар орқасида омон қолган. Урушнинг бош даври 
тиббий таъминлаш бўйича жуда қийин кечган: Кадрлар, дори-дармонлар, 
жихозлар етишмовчилиги. Шу сабабли харбий-тиббий ва тиббиет 
институтлардан муддатидан олдин 4 босқич талабаларни чиқаруви 
ташкиллаштирилган Шунинг орқасида урушнинг иккинчи йилида армия 
хамма тиббий мутахассислар билан 95 фоизга таъминланган. Қизил армия 
бош шифокори Н. Н. Бурденко, бош жаррох ВМФ – Ю. Ю. Джанелидзе 
бўлганлар. Шифокорларнинг тартибга солинган ишининг орқасида 
эвакуацион госпиталлар ташкил этилган, тиббий ердам тараққий эттирилган. 
Илмий ишлар тўхтамаган, урушдан олдин қон ўрнига қўлланаладиган 
суюқликлар топилган, қон қуйиш ва консервациялаш усуллари ўрганиб 
чиқилган. Бу хаммаси кейинчалик минглаб хаетларни қутқарган. Уруш 
йилларида пенициллин синовлардан ўтган, янги сульфаниламид ва 
антибиотиклар очилган ва улар сепсис, йирингли жарохатларда қўлланилган. 
Урушдан кейинги йиллардаги тиббиётнинг эришган асосий ютуқларига 
санитар ҳолатни чуқур ўрганиш ва ушбу соҳадаги муаммоларни самарали 
бартараф, бундан ташқари 1944 йил 30 июнда биринчи АМН СССР очилди, 
Н. Н. Бурденко президент қилиб тайинланди. 
Кейинчалик 1960 йилдан 1990 йилгача совет тиббиёти кетма-кет бир неча 
даврларни ўтказди. 1960- йилнинг бошларида бутун мамлакат бўйича катта 
касалхоналар қурила бошланди ( 300–600 ва ундан кўп ўринли),
151 


поликлиникалар сони ошди, болара касалхоналари ва санаториялар ташкил 
қилинди, амалиётга янги вакцина ва препаратлар киритилди. Терапия 
соҳасида алоҳида мутахасисликлар ажрала бошлади ва ривожланди 
(кардиология, пульмонология ва бошқ.). Жарроҳлик олдинга ривожланди
микрожарроҳия, трансплантология ва аъзо ва тўқималарни протезлаш 
принциплари ишлаб чиқилди. 1965 йил тирик донордан биринчи марта 
буйракни кўчириб ўтказиш муваффақиятли ўтказилди. Операцияни Борис 
Васильевич Петровский ўтказди. 1970- йил ўрталарида кўпгина диагностик 
марказлар очилди ва жихозланди, оналик ва болаликни мухофаза қилиш 
мукаммаллаштирилди, онкологик ва юрак қон томир касалликларига кўп 
эътибор қаратилди. 1980- йилларда кардиология, онкология, лейкозлар
имплантация ва протезлаш масалаларини фаол ўрганиш давом этди. 1986 
йилда биринчи марта юракни кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли 
ўтказилди. Операция муаллифи Валерий Иванович Шумаков. 
Бундан ташқари тез ёрдам тизими фаол ривожланди, автоматлаштирилган 
бошқариш тизими тузилди «тез ёрдам» ва «стационар». 1983 йилдаги 
соғлиқни сақлаш соҳасининг оламшумул вазифаси бу оммавий, уму халқ 
диспансеризацияси ва ахолини профилли даволаш бўлди. Буни охиригача 
амалга ошириш мумкин эмас эди, чунки аниқ режа ва етарли маблағ йўқ эди. 
Шундай қилиб, совет даври охиридаги соғлиқни сақлашда режалаштирилган 
ислохотларни тўғри олиб бора олмаслик асосий муаммоси эди. 
Молиялаштиришнинг янги усулларини киритиш, хусусий ва давлат 
тузилмаларини жалб қилиш керак эди. Шунинг учун, барча ўтказилган 
илмий ва амалий ишлар соғлиқни сақлашда кутилган ўзгаришга ва натижага 
ҳукумат эриша олмади.

Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling