ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
Academic Research, Uzbekistan 122 www.ares.uz
муаммоларни ҳал қилишда тезкор ва сифатли ҳисоблаш учун амалий
компьютер дастурларини амалга оширишга имкон берадиган электрон таълим
ресурсларини ўз ичига олади.
Ушбу ѐндашувни амалга ошириш учун, бизнинг фикримизча, LMS
Moodle энг қулай ҳисобланади. Ушбу тизимнинг коммуникацион имкониятлари
ўқитувчига ўқувчиларнинг ишларини тезда қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш,
хатоларни тузатиш ва қайта кўриб чиқишга юбориш имконини беради.
Таълимнинг юқори даражадаги интерактивлиги, ўқув материалларини тақдим
этишнинг хилма-хил усуллари ва шакллари, таркибни модулли тузиш
имконияти, доимий ѐрдам тизимининг мавжудлиги, индивидуал таълим
режасини тузиш қобилияти, машғулотларнинг қулайлиги ва махфийлиги каби
хусусиятлари ўрганилаѐтган мавзуга қизиқишнинг сезиларли даражада
ошишига, кўникмалар ва қобилиятларнинг ривожланишига ѐрдам беради,
талабаларнинг мустақил ишларини фаоллаштиради.
Бундан ташқари, ўқитувчи ушбу жараѐнларни тез ва самарали бошқариш
имкониятига эга. Ўқитувчининг роли ўзгариб бормоқда. Ўқув жараѐнидаги
устун ролни рад этиб, у асосан ўқувчиларнинг ўзини ривожлантириш
жараѐнида фақат маълумот берувчи манбалардан бири, ѐрдамчи вазифасини
бажаради. Шуни таъкидлаш керакки, замонавий талабалар кўп жиҳатдан ушбу
иш шаклига психологик жиҳатдан тайѐр ва мамнуният билан унга қўшилишади.
ХУЛОСА
Шундай қилиб, “Амалий механика” курсини ўрганишда масофадан
ўқитишнинг интерактив шакллари ва элементларини жорий этиш
талабаларнинг мустақил ишларини фаоллаштириш ва самарадорлигини
оширишга ѐрдам беради, бу эса ўз навбатида уларнинг муваффақиятли
ривожланишини таъминлайди.
Хулоса қилиб айтганда, яна бир муҳим нарсани таъкидлашни истардим,
бизнинг фикримизча ўқитувчи томонидан ишлаб чиқилган электрон таълим
ресурсларини жалб қилган ҳолда ўқув ишларининг интерактив шакллари
ўқитувчининг ҳам ривожланиш жараѐнига фойдали таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |