8-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
52. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.
53. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик бош директори томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.
54. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазолаш;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
55. Агентлик марказий аппарати, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларини моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грантлар, ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
56. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
57. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.
Агентлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган бошқа тўловлар белгиланган тартибга мувофиқ тўланади.
10-боб. Якуний қоида
58. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига
4-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |