Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-§. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
39. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади. 40. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб: топшириқларни Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказадилар ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қиладилар; Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қиладилар; Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширадилар ва ўрганадилар, натижаларни умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар; Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этадилар; Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қиладилар, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни кўрадилар; Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқадилар; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этадилар, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар. 41. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан: Агентлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот берадилар; фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Агентлик марказий аппаратига ахборот тақдим этадилар; уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар; Агентликнинг марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этадилар; Агентликнинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборадилар; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар; ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар. 42. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Агентлик бош директори топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Агентлик бош директори томонидан қабул қилинади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling