Иқтисодиёт / Саноат]
-боб. КСЗни ташкил этиш ва бошқариш тартиби
Download 42.32 Kb.
|
2-боб. КСЗни ташкил этиш ва бошқариш тартиби
3. КСЗ фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади. 4. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади. КСЗ ҳудудининг чегараларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг кейинчалик ўзгартирилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудининг чегараларини тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг КСЗни ташкил этиш ёки ҳудудининг чегаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлари КСЗнинг кадастр ва ер тузиш ҳужжатларини тайёрлаш, КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига саноат ишлаб чиқаришини ҳамда унга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ташкил қилиш учун КСЗ ҳудудида ер участкасини тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинмасдан бериш учун асос бўлади. 5. Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади. 6. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш масаласини келишиш учун Маъмурий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини киритади: янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудларининг чегараларини ўзгартириш заруратини асослайдиган таҳлилий маълумот, шунингдек, асосли ҳисоб-китоблар билан бирга КСЗнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот; ер участкасининг чегаралари ва майдонлари (туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер) тўғрисидаги маълумот, шунингдек, негизида янги КСЗ ташкил этиш ёки ер участкаларини фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш режалаштирилаётган, муҳандислик-техник коммуникацияси мавжуд бўлган ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларининг рўйхати; янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш таклиф этилаётган ҳудуднинг муҳандислик-техник коммуникацияси ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжудлиги, шунингдек, инфратузилма объектларини қуриш бўйича асосли ҳисоб-китоблар ва молиялаштириш манбалари кўрсатилган тахминий талаблар тўғрисида маълумотлар. 7. КСЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти КСЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади. КСЗнинг бош режаси лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади ва аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этишнинг лойиҳаси асосида Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади, аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаси мавжуд бўлмаган тақдирда, КСЗнинг бош режаси Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади. Дирекция КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ҳисобланади. 8. КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган дирекциялар томонидан бошқарилади. 9. Дирекциялар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тузилмага асосан давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган уставлар асосида фаолият юритади ёки хусусий бошқарув ташкилотлари томонидан ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Дирекция ўзига бириктирилган мулкларга нисбатан эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ КСЗ учун ажратилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширади. (9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) Дирекция тугатилган дирекцияларнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва аввал тузилган шартномаларининг ижроси бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгашнинг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади. 10. Қуйидагилар Дирекциялар фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади: Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган штатлар жадвали ва харажатлар сметаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар; КСЗ иштирокчиларига кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар, шу жумладан, ҳудудни сақлаш ва қўриқлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини КСЗ иштирокчиларига ижарага беришдан тушадиган тушумлар; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. (10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) Дирекциялар фаолияти КСЗ ташкил қилинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан таъминланади ва кейинги йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади. 11. Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади: КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқиш ва инвесторларни топиш; КСЗда ташкилий-бошқарув фаолиятини амалга ошириш; КСЗ иштирокчилари билан Маъмурий кенгашнинг қарорларига, шунингдек, КСЗ ҳудудида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида битимлар, ишлаб чиқариш майдонлари ёки ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш (балансда сақловчи номидан) шартномаларини тузиш; Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва КСЗ иштирокчилари рўйхатини юритиш; инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги битимлар ва узоқ муддатли ижара шартномаларига асосан КСЗ иштирокчилари томонидан ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажариши бўйича мониторинг олиб бориш; КСЗ иштирокчиларига кейинчалик ижарага бериш, шу жумладан, сотиш учун ишлаб чиқариш иншоотлари ва маъмурий биноларни қуриш; КСЗ иштирочиларига зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишида ёрдам бериш; КСЗ иштирокчиларига ишлаб чиқариш, молия, маркетинг, ҳуқуқий, ташқи иқтисодий ва бошқа масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш; КСЗ иштирокчилари ва бошқа хўжалик субъектлари ўртасида кооперацияни ривожлантиришга кўмаклашиш; КСЗ иштирокчилари битимлар ва шартномалар шартларини бузган, шунингдек, ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажармаган ҳолларда, битимларни ва ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижарага олиш шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш масалаларини Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқиш ташаббусини билдириш. 12. КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда таъминланади. 13. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда КСЗда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети, шунингдек, хизматларни етказиб берувчилар маблағлари ҳисобидан КСЗнинг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-техник коммуникациялар қурилиши ва модернизация қилинишини таъминлайди. Download 42.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling