Иқтисодиёт / Саноат]
-боб. КСЗ иштирокчиларини танлаб олиш тартиби
Download 42.32 Kb.
|
3-боб. КСЗ иштирокчиларини танлаб олиш тартиби
14. КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳалари Маъмурий кенгаш томонидан бўш майдонлар, бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда, икки ойда камида бир марта ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади. 15. Қуйидагилар инвестиция лойиҳаларини КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари ҳисобланади: Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган тармоқ хусусиятига мувофиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш; янги иш ўринларини ташкил қилиш; Олдинги таҳрирга қаранг. пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган инвестицияларни қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда киритиш; (15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаган ҳолда, замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий этиш асосида импорт ўрнини босадиган ва (ёки) экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар турлари, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. 16. Маъмурий кенгаш ҳудуд иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, ҳудудларнинг мавжуд минерал хом ашё, ер, сув, қишлоқ хўжалиги ресурслари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, экологик шароитлари ва инфратузилмасини инобатга олган ҳолда, ҳар бир КСЗнинг тармоқ ихтисослашувини белгилашга ҳақли. 17. Дирекция Маъмурий кенгашнинг қарори асосида КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун уларни танлаб олиш бўйича танлов ўтказишнинг барча ташкилий масалаларини ҳал қилади. 18. Танловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш учун Дирекция: Маъмурий кенгашнинг қарорига мувофиқ танловни олдиндан эълон қилади ва ўтказишни ташкил этади; танловда қатнашиш учун талабгорларнинг муҳрланган буюртманомаларини олинган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда қабул қилади; талабгорларнинг инвестиция буюртманомалари солинган конвертлар белгиланган тартибда очилишига қадар уларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлайди; Маъмурий кенгаш томонидан унга юкланган бошқа функцияларни амалга оширади. 19. Дирекция танловни ўтказишда инвестиция буюртманомалари солинган конвертлар очиладиган санадан ўттиз кун аввал маҳаллий босма нашрларда, Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинишини ташкил этади. Инвестиция буюртманомаларини қабул қилиш танлов ўтказилишига уч иш куни қолганда тўхтатилади. Дирекция ишчи органга инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича танлов ўтказиш билан боғлиқ барча зарур материалларнинг тақдим этилишини таъминлайди. 20. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим: КСЗнинг тармоқ ихтисослашуви; Олдинги таҳрирга қаранг. ишлаб чиқариш майдонлари ва инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳамда электрон-онлайн аукционга қўйиладиган ер участкаларининг номи, сони, тавсифи, улар жойлашган жой, ўтказилган ва уланган муҳандислик-техник коммуникациялар мавжудлиги; (20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) буюртманомаларни қабул қилишнинг (куни ва соати кўрсатилган ҳолда) охирги муддати; ишчи органнинг номи ва почта манзили, боғланиш учун телефон рақами, телефакси, электрон почта манзили ва қўшимча маълумот олиш мумкин бўлган бошқа реквизитлари; танловни ўтказиш (инвестиция буюртманомалари солинган конвертларни очиш) санаси, вақти ва жойи; талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати; туташ ер участкалари тўғрисида уларнинг қўриқланадиган зоналари (мавжуд бўлса) ҳажмлари кўрсатилган маълумотлар; инвестиция буюртманомалари солинган конвертларни тақдим этиш тартиби ва шакли. 21. Танловда иштирок этиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили бевосита келиб ёки почта (хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали дирекцияга КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган ва қуйидагилар илова қилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) икки нусхада, муҳрланган конвертларда танлов ҳақидаги эълонда кўрсатилган муддатларда тақдим этади: таклиф этилаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси; инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот; талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот. Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим. Талабгор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради. 22. Танлов тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг танловда қатнашиш бўйича келган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Танловга қатнашиш рад этилишига бошқа асослар бўйича йўл қўйилмайди. Қабул қилинмаган буюртманомалар бир иш куни мобайнида рад жавоби белгиси қўйилиб, талабгорга ёки унинг вакилига тилхат орқали қайтариб (тақдим этилади) берилади ёхуд кўрсатилган ҳужжатлар почта (олгани ҳақидаги хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали жўнатилади. 23. Дирекцияга тақдим этилган ва таклиф этиладиган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим: юридик шахсни ташкил этиш ёки унинг таъсисчилари, уларнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси ва шундай инвестиция лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотлар; инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш санасини кўрсатган ҳолда амалга ошириш жадвали; ходимларни ёллаш манбаларини кўрсатган ҳолда яратиладиган янги иш ўринлари сони (бандлик маркази томонидан йўналтирилган коллеж битирувчилари ва бошқа шахслар, хорижий мутахассислар); ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, хусусиятлари ва ҳажмлари; ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг тахминий қиймати ва сотиш бозорлари; ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларининг маркетинг тадқиқотлари; маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи қисмларни алоҳида кўрсатган ҳолда, хом ашё базасининг мавжудлиги ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида материаллар ва хом ашё билан таъминланишини кафолатловчи имкониятлар; ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва тайёр маҳсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар; инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) зарур миқдорлари ва параметрлари; газ, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларнинг турлари ва миқдорларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқариш ташламаларининг мавжудлиги; ишлаб чиқаришни самарали жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкасининг (ишлаб чиқариш майдонининг) тахминий ҳажмлари; технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар рўйхати билан биргаликда (экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи; ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланаётган технологик ускуналар тавсифи; инвестицияларнинг режалаштирилаётган миқдорлари, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинган тақдирда, мажбуриятнинг режалаштирилаётган гаров таъминоти; инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари; эҳтимоли мавжуд таваккалчиликлар таҳлили. 24. Талабгорлар томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари солинган конвертларнинг биринчи нусхалари Маъмурий кенгаш йиғилишида очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари ишчи органда сақланади ва инвестиция лойиҳалар мазмуни бўйича мунозарали ҳолатлар вужудга келганда очилади. 25. КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади: инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 21 ва 23-бандлари талабларига мувофиқлиги; инвестициялар манбалари (ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва бошқалар); талабгорларнинг молиявий барқарорлиги, техник ва технологик базасининг мавжудлиги; технологик ускуналар параметрларининг замонавий технологик талабларга мослиги; Download 42.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling