Иқтисодиёт / Саноат]
-боб. КСЗ иштирокчиларини жойлаштириш тартиби
Download 42.32 Kb.
|
4-боб. КСЗ иштирокчиларини жойлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 35. Маъмурий кенгашнинг баённомаси қабул қилингандан бошлаб уч иш куни мобайнида дирекция танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида ер участкаларининг инвестиция битими билан бирга электрон-онлайн аукционга жойлаштирилишини таъминлайди. Ер участкаларининг электрон-онлайн аукцион савдолари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда автоматик равишда: аукцион ғолибига КСЗ иштирокчиси мақоми берилади. Дирекция аукцион ғолиби билан бир иш кунида танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолайди. (35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) 36. Дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим томонлар имзолаган санадан бошлаб кучга киради ва КСЗ фаолият юритишининг бутун даврида амал қилади. 37. КСЗда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади: КСЗ иштирокчиси битимда кўрсатилган мажбуриятларини бажармаслиги; КЗС иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлганда; КСЗнинг фаолияти муддатидан олдин тугатилганда; томонларнинг келишуви ёки суд қарори мавжуд бўлганда; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда. (37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 38. Дирекция инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини КСЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ иштирокчиси гувоҳномасини беради. Олдинги таҳрирга қаранг. (39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) 41. Ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг дирекция «бир дарча» тамойили бўйича қуйидагилар амалга оширилишини таъминлайди: туман (шаҳар) қурилиш ва кадастр органлари билан биргаликда — ер участкасининг чегараларини натурада белгилаш (Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида баённомаси қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида); эксплуатация ташкилотлари билан биргаликда — КСЗ иштирокчиси томонидан тақдим этиладиган эҳтиёжларга мувофиқ муҳандислик-техник коммуникацияларга уланишнинг техник шартларини тайёрлаш (Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида баённомаси қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида); бино ва иншоотларни қуриш лойиҳаси бўйича давлат экспертизаси хулосасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва олишда амалий ёрдам бериш; туман ва шаҳар қурилиш органи билан биргаликда — архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш (техник шартларни олгандан сўнг бир ҳафта муддатда); объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг назоратини белгиланган тартибда таъминлаш учун қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялар билан шартнома тузишда ёрдам бериш. Ер участкасининг чегараларини натурада белгилаш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича ишлар қиймати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорларда КСЗ иштирокчиси томонидан тўланади. 42. Ваколатли орган КСЗ ҳудудида қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилишда, фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани мажбурий тартибда Дирекция билан келишади. Олдинги таҳрирга қаранг. 43. Агар КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш танлов предмети ҳисобланса, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тузилгандан сўнг уч кун мобайнида дирекция ва танлов ғолиби ўртасида КСЗ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади. (43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Узоқ муддатли ижара шартномасида, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиқиб, тегишли коэффициентларни қўлламаган ҳолда ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади. (43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 44. Ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасининг муддати тугаганидан сўнг КСЗ иштирокчилари аввал тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарган бўлса, шартнома муддатини белгиланган тартибда узайтириш ҳуқуқига эга. Download 42.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling